Хитой инвазив мия имплантини тижорий қўллашга рухсат берган илк давлат бўлди

Хитой дунёда биринчи бўлиб инвазив мия-компьютер интерфейсини (БСИ) тижорий мақсадларда қўллашга рухсат берди. Шанхайнинг Неуракле Течнологй компанияси ва Синхуа университети олимлари томонидан ишлаб чиқилган НEО импланти орқа мия жароҳати туфайли фалаж бўлиб қолган беморлар учун мўлжалланган. Бу қурилма клиник тадқиқотлар босқичидан ўтиб, кенг тиббий амалиётга чиққан илк инвазив БСИ маҳсулотига айланди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Янги технологиянинг самарадорлиги 39 ёшли Дун Хуей мисолида исботланди. Олти йил аввал автоҳалокат туфайли бўйнидан пасти фалаж бўлиб қолган эркак НEО имплантациясидан сўнг, 11 ойлик реабилитация курсини ўтаб, яна ўз қўли билан ёза бошлади. Қурилма танга катталигида бўлиб, унинг сенсорлари мия қобиғига шикаст етказмаган ҳолда ҳимоя қатламига ўрнатилади. Бу усул Elon Musk асос солган Неуралинк лойиҳасининг Н1 имплантига қараганда хавфсизроқ ҳисобланади.
НEО тизими мия сигналларини қабул қилиб, уларни компьютер ёрдамида махсус роботлаштирилган қўлқоп учун буйруқларга айлантиради. Мутахассисларнинг таъкидлашича, сенсорларнинг бевосита мия пўстлоғига кирмаслиги қон қуйилиши ва чандиқлар ҳосил бўлиш хавфини камайтиради. Шу сабабли, Хитой давлат регуляторлари ушбу технологияни рўйхатдан ўтказиш жараёнини тезлаштиришга муваффақ бўлишди.
Хитой ҳукумати нейротехнологияларни ривожлантиришни стратегик устувор вазифа деб эълон қилган. НEО импланти аллақачон мамлакат тиббий суғурта тизимига интеграция қилинмоқда, бу эса келажакда беморлар учун даволаниш харажатларини қисман қоплаш имконини беради. Ҳозирда Хитойда НеуроХесс ва СтаирМед каби бир қанча компаниялар ушбу йўналишда фаол тадқиқотлар олиб бормоқда.





























Изоҳлар 0
…