Россияда 130 нанометрли чиплар учун ўз литографи 2027-йилда пайдо бўлади

Россияда 130 нанометрли чиплар учун ўз литографи 2027-йилда пайдо бўлади

Россия Федерацияси ҳукуматининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров келаси йили мамлакатда 130 нм технологик жараён асосида чиплар ишлаб чиқаришга қодир бўлган илк маҳаллий литограф яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда у “Коммерсант” нашрига берган интервюсида тўхталиб ўтди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Мантуровнинг сўзларига кўра, Россия яқин келажакда хорижий литографлар ва кремний пластиналарга ишлов бериш ускуналаридан фойдалана олмаслигини инобатга олиб, асосий эътиборни микроэлектрон машинасозлик соҳасидаги ўз технологияларига қаратишга мажбур. Бу стратегик мустақилликни таъминлашнинг ягона йўли сифатида кўрилмоқда.

Таъкидланишича, ўтган йили Россияда 350 нм технологиясига асосланган литограф ишлаб чиқарилган эди. Келаси йилги режа эса ушбу кўрсаткични 130 нм гача туширишдан иборат. “Бу ҳеч кимга боғлиқ бўлмаган, ўзимизнинг шахсий ускунамиз бўлади”, — дея қўшимча қилди Денис Мантуров.

Бундан ташқари, Россия Япония бренди бўлган Ҳитачи ўрнини босувчи микросхемалар ишлаб чиқариш учун махсус микроскоп тайёрлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Шунингдек, чиплар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган учта Ғарб қурилмасини алмаштириш учун 2 миллиард рубл маблағ ажратилган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар