Букланадиган iPhone Duo экранларида носозликлар кузатилаётгани айтилмоқда

Букланадиган iPhone Duo экранларида носозликлар кузатилаётгани айтилмоқда

Apple компаниясининг букланадиган iPhone Duo смартфонларида экран билан боғлиқ муаммолар юзага келаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Маълумотларга кўра, айрим фойдаланувчилар қурилмадан бир неча кун фойдаланганидан кейин дисплейнинг букланадиган қисмида носозликлар пайдо бўлганини билдирган. Хусусан, экранда қора чизиқлар пайдо бўлиши ва дисплей фаолиятида узилишлар кузатилаётгани айтилмоқда.

Шунга ўхшаш ҳолатлар Япония, Хитой, Австралия ва бошқа мамлакатларда ҳам қайд этилгани ҳақида хабарлар мавжуд. Айрим маълумотларга кўра, муаммолар смартфонлар савдо нуқталарида намойиш этилаётган пайтда ҳам кузатилган.

Ушбу хабарлар букланадиган смартфонларнинг, айниқса, экран букиладиган қисмининг чидамлилиги борасида саволларни юзага келтирмоқда.

Ҳозирча носозликлар нечта қурилмада аниқлангани ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида аниқ маълумот йўқ. Apple компанияси ҳам мазкур ҳолат юзасидан расмий изоҳ бермаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар