Сирдарё чегара пости орқали Қозоғистонга ҳаракат тикланди

Ўзбекистон–Қозоғистон давлат чегарасида жойлашган Қозоғистон Республикасининг “Атамекен” чегара постида қурилиш ишлари якунланганлиги муносабати билан, Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё” чегара божхона пости орқали енгил автомобиллар ва фуқаролар ҳаракати тикланди.
Эндиликда чегара орқали ўтиш жараёнлари янада соддалаштирилди ва фуқароларга қулай, тезкор ҳаракатланиш имконияти яратилди.
Маълум қилинишича, фуқаролардан чегара божхона постида ҳаракатланишда белгиланган тартиб ва қоидаларга қатъий риоя қилиш сўралмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг