date

Апрель об-ҳавоси сюрпризларга тўла: иссиқми ёки кутилмаган совуқ?

Апрель об-ҳавоси сюрпризларга тўла: иссиқми ёки кутилмаган совуқ?

Ўзбекистонда апрель ойи одатдагидек барқарор эмас — бу йил ҳам об-ҳаво ўзининг “характерини” кўрсатади. “Ўзгидромет” маълумотларига кўра, ой давомида баҳорга хос беқарорлик сақланиб, иссиқ кунлар ёмғир ва қисқа совуқлар билан алмашиб туриши кутилмоқда.

Ойнинг илк кунлариданоқ айрим ҳудудларда қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши, ҳатто момақалдироқлар ҳам кузатилиши мумкин. Бироқ барча жойларда бир хил эмас: баъзи ҳудудларда ҳаво қуруқ ва қуёшли бўлиб қолади. Масалан, Тошкент вилояти ва Фарғона водийсида 1–3 апрель кунлари ёғингарчилик кузатилмаслиги эҳтимоли юқори.

Асосий прогнозларга қараганда, апрель ойида ҳарорат нисбатан юқори даражада сақланади. Кечалари ҳаво одатда +12…+17 даража атрофида бўлса, баъзи кунлари +7…+12 даражагача пасайиши мумкин. Кундуз кунлари эса ҳарорат +27…+32 даражадан +15…+20 даражагача “скачок” қилиб туради. Энг илиқ кунларда эса ҳаво +28…+33 даражагача чиқиши эҳтимоли бор.

Ойнинг биринчи ўн кунлигида деярли бутун республика бўйлаб вақти-вақти билан ёмғирлар кузатилади. Лекин бу ёғингарчиликлар маҳаллий характерга эга — яъни бир ҳудудда ёмғир ёғса, қўшни ҳудудда қуёш чарқираб туриши мумкин.

Иккинчи ва учинчи ўн кунликларда ҳам об-ҳаво “тинчимайди”. Синоптиклар маълумотига кўра, ҳар бир ўн кунликда ўртача 1–3 кун ёмғирли бўлиши мумкин. Шу сабабли апрель ойида режаларни об-ҳавога қараб мослаштиришга тўғри келади.

Яна бир муҳим жиҳат — кескин исиш ва қисқа муддатли совуқлар алмашиниши. Айрим тунларда ҳарорат анча тушиб кетиб, салқинлик сезилиши мумкин. Шунинг учун “эртага иссиқ бўлса, демак шундай қолади” деган фикр бу ойда ишламайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Апрель об-ҳавоси сюрпризларга тўла: иссиқми ёки кутилмаган совуқ?