date

Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида базавий ва табақалаштирилган контракт тўловларини амалга ошириш муддати узайтирилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълумотига кўра, ушбу қарор абитуриентлар, талабалар ҳамда таълим муассасалари раҳбариятидан келиб тушган мурожаатлар асосида қабул қилинган.

Эндиликда айрим тоифадаги абитуриент ва талабалар 10 июнга қадар контракт тўловини 100 фоиз амалга ошириши ҳамда талабалар сафига қабул қилиш ёки ҳисобга ўтказиш жараёнини расмийлаштириши мумкин. Бу имконият, аввало, машғулотларда қатнашган ва якуний имтиҳонларни муваффақиятли топширган бакалавриат ҳамда магистратура абитуриентларига тааллуқли.

Шунингдек, ўқиши бошқа олийгоҳга кўчирилган ёки қайта тикланган талабалар ҳам белгиланган муддатгача тўловни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уларга ўқишни расмий давом эттириш учун қўшимча вақт ва қулайлик яратади.

Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари учун эса контракт тўлови муддатини узайтириш масаласи ҳар бир олий таълим муассасаси раҳбари томонидан алоҳида тартибда ҳал қилинади. Яъни бундай ҳолатларда якуний қарор талабанинг вазияти ва таълим муассасасининг ички тартибидан келиб чиқиб қабул қилинади.

Қисқаси, контракт тўлови бўйича муддатнинг 10 июнгача узайтирилиши кўплаб абитуриент ва талабалар учун муҳим енгиллик бўлди. Бу қарор ўқишни давом эттириш истагида бўлган ёшларга қўшимча имконият беради. Энди асосийси — муддатни яна ўтказиб юбормаслик, дедлайн ҳазилни кўтармайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Олийгоҳларда контракт тўлаш муддати 10 июнгача узайтирилди