Контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди: Кимлар ва қанча миқдорда тўлаши керак?

Контракт тўлаш муддати 1 ноябргача узайтирилди: Кимлар ва қанча миқдорда тўлаши керак?

Ўзбекистон Республикаси олий таълим ташкилотларида 2026/2027-ўқув йили учун тўлов-контракт маблағларини тўлаш ҳамда талабалар сафига қабул қилинишни расмийлаштириш муддати расман 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди.

Мазкур қарор абитуриентлар, уларнинг ота-оналари ҳамда талабаларга молиявий тўловларни амалга ошириш ва ҳужжатларни тўлиқ расмийлаштириш учун қўшимча имконият яратмоқда.

Муддат кимларга тааллуқли?

Тўлов муддатининг узайтирилиши қуйидаги тоифадаги барча таълим олувчиларга тегишли ҳисобланади:

  • Янги қабул қилинганлар: Бакалавриат ва магистратура босқичларига ўқишга тавсия этилган барча абитуриентлар;

  • Ўқишини кўчирганлар: Бошқа ОТМлардан ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган талабалар;

  • Ўқишини тиклаганлар: Талабалар сафидан чиқарилиб, қайта тикланган барча талабалар.

1 ноябргача тўлов миқдори қанча бўлиши керак?

Белгиланган муддатгача талабалар сафига қабул қилинишни расмийлаштириш учун контрактнинг маълум қисми тўланиши шарт:

  • Базавий тўлов-контракт асосида: Белгиланган йиллик тўлов-контракт суммасининг камида 25 фоизи;

  • Табақалаштирилган («супер») тўлов-контракт бўйича: Белгиланган йиллик контракт суммасининг камида 50 фоизи 1 ноябрь кунидан кечиктирилмасдан тўланиши лозим.

Мутасаддилар контракт тўловларини белгиланган муддатга қадар тўлиқ амалга ошириб, ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги тегишли буйруқларни ўз вақтида расмийлаштириб олишни тавсия этади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар