Ўзбекистонда электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилди

Ўзбекистонда электрон ҳужжатлар қоғоз ҳужжатларга тенглаштирилди

Ўзбекистонда «Ижтимоий карта» иловаси ва my.gov.uz порталида мавжуд айрим электрон ҳужжатлар қоғоз шаклидаги асл ҳужжатлар билан тенг ҳуқуқий кучга эга бўлди. Бу тартиб паспорт, ID-карта, туғилганлик ва никоҳ тўғрисидаги гувоҳномалар, шунингдек, талабалик гувоҳномасига тааллуқли.

Эндиликда ушбу электрон ҳужжатларни белгиланган хизматлар доирасида банкларда, нотариал идораларда ҳамда мамлакат ичидаги авиақатновларга рўйхатдан ўтиш жараёнида тақдим этиш мумкин.

Бироқ электрон ҳужжатлардан фойдаланиш тартиби барча ҳолатларга бирдек татбиқ этилмайди. У фақат белгиланган хизматлар доирасида амал қилади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар