Ота-оналар фарзандларининг мактабдаги баҳоларини онлайн кузатиши мумкин

Ота-оналар фарзандларининг мактабдаги баҳоларини онлайн кузатиши мумкин

Энди ота-оналар фарзандларининг мактабдаги баҳолари, ўзлаштириш кўрсаткичлари ва таълим муассасаси ҳақидаги маълумотларни my.gov.uz портали ёки MyGov мобил иловаси орқали масофадан туриб кўришлари мумкин.

Хизмат ёрдамида боланинг ҳар бир фан бўйича жорий баҳолари ва ўртача кўрсаткичини текшириш мумкин. Шунингдек, синфдаги баҳолар статистикаси ҳамда ўқувчиларнинг ўзлаштириш даражаси билан танишиш имконияти мавжуд.

Портал орқали мактабнинг номи ва манзили, таълим муассасасидаги ўқитувчилар ҳамда ўқувчиларнинг умумий сони ҳақида ҳам маълумот олиш мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун my.gov.uz порталига кириш ёки MyGov иловасини очиш керак. Шундан сўнг шахсий кабинетдаги «Менинг оилам» бўлимига ўтиб, фарзанд ҳақидаги маълумотлар ёнида жойлашган «Мактаб маълумотлари» тугмасини босиш лозим.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар