Жозе Моуринью Реал Мадридга қайтди: Майкл Оуен кутилмаган тайинлов ҳақида

Жозе Моуринью яна Реал Мадрид бошқарувига қайтмоқда, бироқ “Махсус” мураббий ҳали ҳам муваффақият кафолати бўлиб хизмат қила оладими? “Қироллик клуби”нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн ГОАЛ нашрига берган эксклюзив интервюсида Сантиаго Бернабеудаги ушбу кутилмаган тайинловга ўз муносабатини билдирди ва португалиялик мутахассис дунёнинг энг талабчан клубида бир мавсум чидай олиши борасида ўз тахминларини илгари сурди. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.
Моуринью 2010-2013-йиллар давомида Мадридда 178 та ўйинда жамоани бошқариб, Испания чемпионлиги ва Қирол кубогини қўлга киритган эди. Ўшанда у Пеп Гуардиола бошчилигидаги юлдузли Барселона ва Лионель Месси каби рақибларга қарши курашган. Шундан сўнг у Челси билан Англия Премер-лигаси ва Манчестер Юнайтед билан Европа лигасида зафар қучди, бироқ 63 ёшли мураббийнинг сўнгги йирик соврини 2022-йилда Рома билан қўлга киритилган Конференциялар лигаси бўлди.
Майкл Оуэн ушбу тайинловдан ҳайратда эканини яширмади: «Бу мен учун кутилмаган қарор бўлди. У сўнгги иш жойларида унчалик ҳам ажойиб натижалар кўрсатмади. Барселона ҳозирда жуда яхши спорт формасида, шунинг учун Моуриньюнинг иши осон кечмайди. Реал Мадридда пул, ажойиб стадион ва кучли таркиб бор, лекин клуб нима учун айнан унга ишонч билдирганига ҳайронман», — дейди собиқ футболчи.
Реал Мадрид сўнгги икки мавсумда йирик совринларсиз қолгани сабабли, Флорентино Перез яна таваккал қилишга қарор қилди. Бироқ Оуэннинг фикрича, Моуриньюнинг келиши аввалгидек ғайратли ғалабаларни кафолатламайди. «15 йил олдин уни тайинлаш ғалаба кафолати эди, деб айтиш мумкин эди. Ҳозир эса унинг характеридаги қийинчиликларга чидаш эвазига соврин ютиш аниқ эмас. Агар ғалаба кафолатланганида, бу қарорни тушунган бўлярдим, аммо ҳозир бундай кафолат йўқ», — дея қўшимча қилди у.






























Изоҳлар 0
…