iPhone фойдаланувчилари учун кутилмаган совға: iOS 27 тизимида АирДроп тезлиги кескин ошди

Блогер Тим Скофилд iOS 27 бета-версиясидаги янгиланган АирДроп функциясини синовдан ўтказди. Apple ўз тақдимотида маълумот узатиш тезлиги iOS 26 билан солиштирганда 80 фоизгача ошишини вада қилган эди. Блогер ушбу баёнотни амалда текшириб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тажриба учун давомийлиги 7 дақиқа 30 сония, ҳажми эса 3,5 GB бўлган видео файл танлаб олинди. Файлни iOS 27 ўрнатилган қурилмадан iOS 26 тизимидаги смартфонга узатиш учун 2 дақиқа 11 сония вақт сарфланди. Бироқ, ҳар иккала қурилма ҳам iOS 27 бошқарувида бўлганда, бу жараён бор-йўғи 41 сония давом этди.
Олинган натижалар шуни кўрсатадики, янги тизимда маълумот узатиш тезлиги тахминан 69 фоизга ошган. Бу кўрсаткич компания вада қилган 80 фоиздан бироз пастроқ бўлса-да, кундалик фойдаланишда сезиларли даражада тезроқ эканлиги яққол кўриниб турибди.
Шуни таъкидлаш керакки, якуний натижалар уланиш шароитлари, қурилмалар орасидаги масофа ва тизимнинг конкрет версиясига қараб ўзгариши мумкин. Катта эҳтимол билан, Apple iOS 27 нинг финал релизигача АирДроп функциясини янада оптималлаштиради ва кўрсаткичларни эълон қилинган даражага етказади.





























Изоҳлар 0
…