Telegramда дронлар ҳақидаги сохта каналлар орқали янги фирибгарлик аниқланди

Telegramда дронлар ҳақидаги сохта каналлар орқали янги фирибгарлик аниқланди

Россияда Telegram фойдаланувчиларини нишонга олган янги кўп босқичли фирибгарлик схемаси аниқланди. Киберхавфсизлик бўйича мутахассисларнинг сўзларига кўра, жиноятчилар дронлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирувчи сохта каналлар орқали одамларни жалб қилиб, якунда уларнинг пулларини ўзлаштирмоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Схема туман ва маҳалла чатларида "Радар" сўзи ва шаҳар номи қўшилган Telegram-каналларга ҳаволалар тарқатишдан бошланади. Ўзини "қўшни" қилиб кўрсатувчи шахслар томонидан бошқариладиган ушбу каналлар расмий манба кўринишида бўлиб, фойдаланувчилар ишончини қозонади. Каналга кирган шахс бир нечта ҳаволалар занжири бўйлаб ўтишга мажбурланади.

Навбатдаги босқичда фойдаланувчи турли ботларга йўналтирилади. Улардан бири гўёки мусодара қилинган автомобилларни сотишни таклиф қилса, бошқаси алоқа бўлмаган жойда ҳам ишловчи махсус огоҳлантириш тизими эканлигини даъво қилади. Бу ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад — фойдаланувчини келгусида фишинг хабарларини юбориш учун мўлжалланган ботларга аъзо қилишдир.

Якуний босқичда жабрланувчи "Работа России" давлат портали дизайнини такрорловчи сохта сайтга тушади. У ерда тажрибасиз шахслар учун соатига 4000 рубл ва ойига 300 минг рублгача масофавий даромад вада қилинади. Тўловни олиш учун Telegram орқали "менежер" билан боғланиш сўралади.

Мулоқот давомида фирибгарлар турли баҳоналар билан фойдаланувчидан маълум миқдорда тўлов амалга оширишни талаб қилади. Натижада, фойдаланувчи вада қилинган пулни олиш ўрнига ўз маблағларидан айрилади. Мутахассислар шубҳали ҳаволаларга кирмасликни ва фақат расмий манбаларга таянишни тавсия этмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар