Samsung Galaxy S25 смартфони Galaxy S26 моделига хос функцияларни олди

Samsung компанияси Galaxy S25 смартфонлари учун янги прошивка янгиланишини тақдим этди. Ушбу янгиланиш билан қурилмага аввалроқ фақат Galaxy S26 линиясида мавжуд бўлиши кутилган иккита янги Galaxy AI функцияси қўшилди. Гап Приоритисе Нотификатионс ва Филе Суммариес имкониятлари ҳақида бормоқда. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Номаълум сабабларга кўра, ушбу функциялар Galaxy S25 учун One UI 8.5 версиясининг якуний таркибига киритилмаган эди. Бироқ Samsung июн ойи хавфсизлик янгиланиши орқали ушбу камчиликни бартараф этди. Эндиликда фойдаланувчилар сунъий интеллектнинг энг сўнгги имкониятларидан фойдаланишлари мумкин.
Приоритисе Нотификатионс функцияси сунъий интеллект ёрдамида билдиришномаларни таҳлил қилади ва энг муҳим хабарларни автоматик равишда рўйхатнинг юқори қисмига чиқаради. Бу фойдаланувчиларга муҳим воқеаларни ўтказиб юбормаслик ва иккинчи даражали хабарларга чалғимаслик имконини беради.
Иккинчи янгилик — Филе Суммариес функцияси бўлиб, у ҳужжатлар билан ишлаш учун мўлжалланган. Тизим ПДФ ва ТХТ форматидаги файлларнинг қисқача мазмунини (суммарй) яратиб беради. Бу эса фойдаланувчиларга узун матнларни тўлиқ ўқиб чиқмасдан, уларнинг асосий мазмуни билан тезда танишишга ёрдам беради.





























Изоҳлар 0
…