Деэзер сунъий интеллект ёрдамида яратилган мусиқаларни аниқлаш воситасини ишга туширди

Деэзер сунъий интеллект ёрдамида яратилган мусиқаларни аниқлаш воситасини ишга туширди

Стриминг хизматларида сунъий интеллект (AI) ёрдамида яратилган мусиқалар кўпайиб бораётгани муаллифлик ҳуқуқи ва фирибгарлик масалаларида хавотирларни кучайтирмоқда. Кўплаб платформалар ҳали бу муаммога қарши самарали воситалар тақдим этмаган бир пайтда, Деэзер компанияси ташаббусни ўз қўлига олди. Компания турли стриминг платформаларидаги плейлистларни сканерлаб, сунъий интеллект маҳсули бўлган трекларни аниқлайдиган янги бепул воситани тақдим этди. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Ушбу онлайн детектор 27 та тилни қўллаб-қувватлайди ва 20 та энг машҳур платформа, жумладан Spotify, Apple Мусик, СоундCloud ва YouTube Мусик фойдаланувчиларига ўз плейлистларида синтетик мусиқалар бор-йўқлигини текшириш имконини беради. Apple Мусик ва Spotify каби рақобатчилар ҳозирча фақат белгилаш (таггинг) усули билан чекланаётган бўлса, Деэзер бундай трекларни тавсиялар ва таҳририят плейлистларидан фаол равишда олиб ташламоқда.

Янги воситадан фойдаланиш учун Деэзернинг махсус сайтига кириб, стриминг хизматини танлаш ва плейлистларга кириш рухсатини бериш кифоя. Тизим плейлистни сканерлаб, натижалар ҳақида хабар беради. Деэзер бош директори Алексис Лантерниернинг таъкидлашича, компания сўнгги бир ярим йил давомида мусиқий стримингда шаффофликни таъминлаш бўйича етакчи бўлиб келмоқда ва энди бу имкониятни барча платформа фойдаланувчилари учун очиқ қилди.

Деэзер маълумотларига кўра, платформага юкланаётган янги мусиқаларнинг қарийб 44 фоизи сунъий интеллект ёрдамида яратилмоқда. Ҳар куни тизимга 75 000 га яқин, ойига эса 2 миллиондан ортиқ AI-треклар келиб тушмоқда. Қизиғи шундаки, бундай мусиқаларнинг тингланиш улуши жуда паст (1-3%) бўлиб, уларнинг 85 фоизи фирибгарлик сифатида баҳоланади ва монетизациядан маҳрум қилинади.

Компания келгусида етказиб берувчилар сиёсатини янгилаш ёки AI-мусиқаларни бутунлай ўчириб ташлаш каби кескин чоралар кўришни режалаштирмоқда. Бу борада Деэзер жорий йил бошида сунъий интеллект мусиқаларини тақиқлаган Бандкамп платформасининг йўлидан бориши кутилмоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар