Bluesky ижтимоий тармоғида гуруҳли чатлар функцияси ишга туширилди

Bluesky ижтимоий тармоғида гуруҳли чатлар функцияси ишга туширилди

Bluesky ижтимоий тармоғи пайшанба куни гуруҳли чатларни қўллаб-қувватлаш функциясини тақдим этди. Бу янгилик платформани ўзининг асосий рақобатчиси бўлган Х тармоғи билан рақобатбардошлигини оширишга қаратилган навбатдаги қадамдир. Elon Musk эгалик қиладиган Х яқинда алоҳида ХЧат иловасини чиқарган бўлса, Bluesky эндиликда фойдаланувчиларга янада шахсий мулоқот қилиш имкониятини тақдим этмоқда. Бу ҳақда Techcrunch.com хабар беради.

Илованинг сўнгги v1.124 версиясида пайдо бўлган ушбу функция Bluesky стратегиясидаги муҳим ўзгаришдан далолат беради. Компания эндиликда фақат кенг оммага постлар улашиш эмас, балки кичик жамоалар ва ҳамжамиятларга эътибор қаратишни режалаштирмоқда. Ҳозирда Bluesky 44,8 миллион рўйхатдан ўтган фойдаланувчига эга, бу кўрсаткич Х тармоғининг 600 миллионлик ойлик фаол аудиториясидан анча ортда қолмоқда.

Янги функция доирасида 50 кишигача бўлган гуруҳли чатлар ташкил этиш мумкин. Гарчи бу Х тармоғидаги 1000 кишилик лимитдан кам бўлса-да, компания келажакда бу миқдорни оширишни вада қилмоқда. Гуруҳ яратувчилари суҳбатни тўлиқ бошқаришлари, кимлар иштирок этишини белгилашлари ва махсус таклифнома ҳаволаларини яратишлари мумкин бўлади.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан, фойдаланувчилар уларни кимлар гуруҳга таклиф қила олишини (ҳамма, фақат кузатувчилар ёки ҳеч ким) ўзлари танлайдилар. Ҳозирча гуруҳли чатларда медиа файллар алмашиш имконияти мавжуд эмас, чунки бу қўшимча модераторлик тизимини талаб қилади. Bluesky маҳсулот бўлими раҳбари Алекс Бензернинг сўзларига кўра, платформа келгусида янада кўпроқ ҳамжамиятга йўналтирилган функцияларни жорий этади.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Nodirbek Razzokov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар