Т-Банк мобил иловасида янги уйлар савдоси учун махсус сервис ишга туширилди

Т-Банк мобил иловасида янги уйлар савдоси учун махсус сервис ишга туширилди

Россиянинг йирик молиявий ташкилотларидан бири бўлди Т-Банк ўзининг мобил иловасида янги уйлар (новостройка) қидириш ва сотиб олишга мўлжалланган махсус витринани тақдим этди. Ушбу янгилик банк экотизимини янада кенгайтириб, фойдаланувчиларга кўчмас мулк бозоридаги таклифларни бевосита илованинг ўзида кўриб чиқиш имконини беради. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Янги сервис қурувчи компанияларнинг таклифларини банкнинг хусусий молиявий маҳсулотлари билан бирлаштиради. Бу эса мижозларга нафақат уй танлаш, балки харид жараёнини молиялаштириш масалаларини ҳам битта платформада ҳал қилиш имконини яратади. Ҳозирги вақтда платформа орқали Москва ва Москва вилоятидаги 32 мингдан ортиқ объектларни топиш мумкин.

Ҳамкорлар ва географик қамров

Лойиҳа доирасида Т-Банк Россиянинг етакчи девелопперлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди. ixbt.com маълиумотига кўра, сервис каталогидан ПИК, «Эталон», «Брусника», «Садовое колсо», Plus Девелопмент, Стеной, «Гранард» ва А101 каби йирик қурилиш компанияларининг лойиҳалари жой олган.

Банк мутасаддиларининг таъкидлашича, ушбу рўйхат ҳали якуний эмас. Келгусида хизмат кўрсатиш географиясини кенгайтириш ва янги ҳамкорларни жалб қилиш орқали каталогдаги объектлар сонини сезиларли даражада ошириш режалаштирилган. Бу эса Россиянинг бошқа йирик шаҳарларидаги фойдаланувчилар учун ҳам янги уйлар харидини осонлаштиради.

Хизматдан фойдаланиш тартиби

Янги сервисни Т-Банк мобил иловаси ичидаги «Город» (Шаҳар) бўлимидан топиш мумкин. Шунингдек, фойдаланувчилар қидирув тизимига «Купит квартиру» (Квартира сотиб олиш) сўровини киритиш орқали ҳам тўғридан-тўғри янги уйлар витринасига ўтишлари мумкин.

Харид жараёни соддалаштирилган механизм асосида ишлайди: мижоз ўзига маъқул келган объектни танлайди ва илова орқали ариза қолдиради. Шундан сўнг, ҳамкор компания менежери мижоз билан боғилиб, битимнинг кейинги босқичларини мувофиқлаштиради. Бу каби рақамли ечимлар кўчмас мулк бозорида шаффофликни оширишга хизмат қилади.

Ўзбекистон банк тизимида ҳам сўнгги йилларда мобил иловалар орқали турли экотизим хизматларини тақдим этиш тренди кузатилмоқда. Т-Банк тажрибаси шуни кўрсатадики, банк иловалари эндиликда фақатгина пул ўтказмалари учун эмас, балки ҳаётий муҳим эҳтиёжлар, жумладан, уй-жой хариди учун ҳам асосий воситага айланиб бормоқда.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар