Дунёни ҳайратга солган лойиҳа: ҳайвонсиз гўшт етиштириладиган илк ферма ишга туширилди

Нидерландияда озиқ-овқат саноати учун муҳим янгиликлардан бири рўй берди. Схиплуйден шаҳрида ҳайвонларни сўймасдан гўшт ишлаб чиқаришга мўлжалланган дунёдаги илк ферма ишга туширилди.
Мазкур технология тирик ҳайвонлардан олинган ҳужайраларни махсус шароитда кўпайтиришга асосланган. Ҳужайралар биореакторларда ўстирилади ва вақт ўтиши билан мушак тўқимасига айлантирилади.
Жараён давомида олимлар ҳарорат, кислород ва озиқа моддалари миқдорини назорат қилиб боради. Натижада тузилиши ва таъми оддий гўштга жуда яқин маҳсулот олиниши айтилмоқда.
Мутахассислар бундай усул орқали оқсил, ёғ ва бошқа озиқ моддалари миқдорини ҳам аниқ бошқариш мумкинлигини таъкидламоқда.
Ҳозирча лойиҳа синов босқичида фаолият юритмоқда. Ферма тўлиқ қувват билан ишлашни 2028 йилда бошлаши режалаштирилган.






























Изоҳлар 0
…