Англияда 11 ёшли боланинг пляждаги топилмаси олимларни ҳайратга солди

Англияда 11 ёшли Чарли Орчард-Лисл онаси билан денгиз бўйида сайр қилаётган пайтда кутилмаган ва ноёб топилмага дуч келди.
Дастлаб оддий тошга ўхшаб кўринган буюм мутахассислар томонидан ўрганилгач, у қадимда яшаган филсимон ҳайвонга тегишли тиш экани аниқланди.
Олимлар топилма тахминан 2 миллион йилдан 8,5 миллион йилгача аввал яшаган Anancus arvernensis номли йўқолиб кетган ҳайвон турига тегишли эканини маълум қилди.
Қарийб 10 сантиметр кенгликдаги тиш ҳайвоннинг юқори чап озиқ тиши бўлгани айтилмоқда. Мутахассислар уни узоқ йиллар давомида қирғоқдаги қоялар орасида сақланиб қолган ва эрозия туфайли денгиз соҳилига чиқиб келган деб ҳисобламоқда.
Қизиғи, Чарлининг онаси ўғли топилмадан бироз олдин филларни жуда яхши кўриши ҳақида гапирганини эслаб, бу воқеани ҳақиқий мўъжиза деб атаган.






























Изоҳлар 0
…