Ерда кучли магнит бўрони бошланди

Ерда кучли магнит бўрони бошланди

Бугун кечқурун Қуёшдаги Х классига мансуб чақнаш натижасида ҳосил бўлган плазма булути Ерга етиб келиши оқибатида магнит бўрони бошланди. Бу ҳақда Амалий геофизика институти маълумотларига таяниб хабар берилди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.

Кузатувларга кўра, Тошкент вақти билан тушдан сўнг дастлаб Г1 даражасидаги магнит бўрони қайд этилган бўлса, бир неча соат ўтгач ҳодиса Г2 даражасигача кўтарилди. Мутахассислар вазиятни доимий назорат қилиб бормоқда.

Аввалроқ олимлар 3-июн куни юз берган М9.3, М7.7 ва Х1.0 даражасидаги чақнашлардан сўнг бир нечта плазма булутлари сайёрамиз томон ҳаракатланаётгани ҳақида огоҳлантирган эди. Ушбу ҳодисаларнинг ҳар бири коинотга катта миқдордаги модда отилиб чиқиши билан кузатилган.

Янгиланган ҳисоб-китобларга кўра, жума кунги бўрон асосан Г1 ва Г2 даражалари атрофида бўлиши кутилмоқда. Бундай геомагнит тебранишлар алоқа воситалари ва энерготизимлар ишига, шунингдек, саломатлигида муаммоси бор инсонларга таъсир кўрсатиши мумкин.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Abror Shuhratov
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар