Фото:«Wikipedia»
Машиналарнинг кундузи фараларни ёқиб юриши ҳақидаги янги қоида бугун аҳоли, айниқса ҳайдовчилар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда. Бу қоида баҳсларга, муҳокамаларга, ҳатто норозиликларга сабаб бўлаяптими, балки яна бир бор мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиши керакдир деб ёзади Xabar.uz нашри.
Чет эл тажрибасига асосланилибдими, демак юртимизда ишлаб чиқарилаётган машиналар, йўллар, ҳаракатланиш қоидалари, ҳайдовчи-ю йўловчининг йўл қоидаларига бирдай амал қилиши, маданият-у муомаласи ҳам шунга мос бўлиши керак.
Айни пайтда чет элда фаолият олиб бораётган ҳамкасбимиз Ибрат Сафо «Facebook»даги саҳифасида ушбу масала бўйича ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашибди, мана шу қоидани амалга тадбиқ этаётганлар, балки шундай асосли фикрларни яна бир бор ўрганиб чиқиши лозим деб ўйлаймиз.
«Яқинда ватанга борганимда кўплар кундузи фарани ёқиб юриш бўйича киритилган янги қоидадан норози ёки уни тушунмаётганларига гувоҳ бўлдим. Аксар изоҳларда бу жаҳон тажрибаси эканлиги, масалан, Европада бундай қоида аллақачон борлиги айтиляпти.
Бор, лекин ҳайдовчига бунинг оғирлиги йўқ. Европа Иттифоқида 2011 йилда қабул қилинган қарорга кўра, 2011 йилдан чиққан барча янги автомобилларга ишлаб чиқарувчи заводнинг ўзи кундузги чироқларни ўрнатиши шарт. Британияда бу «Daytime running lights» дейилади.
Янги машиналарда одатда фара атрофига чиройли светодиод чизиқли чироқ ўрнатилганини кўрасиз. Светодиодни инглизлар LED дейди. У автомобиль мотори ёқилиши биланоқ ўзи автоматик тарзда ёнади. Қоронғу тушганда фарангизни ёқсангиз, у ўчади.
Лекин, агар машинангиз 2011 йилдан аввал чиққан бўлса, сизга умуман бундай талаб йўқ. Эскисига ҳам LED ўрнат ёки фарангни ёқиб юр демайди ҳеч ким.
Шундай экан, Ўзбекистонда барча ҳайдовчилардан кундузи фараларини ёқиб юриши талаб қилиниши ғалати, Европа тажрибаси бундай эмас.
P.S. Кундузи чироқ ёнган бўлиши ҳақиқатдан ҳам авариянинг олдини олиши мумкин. Масалан, Канадада авариялар шу туфайли 5%га камайгани қайд қилинган. Шу сабаб баъзилар эски машиналарига ҳам LED чироқлар ўрнатиб олишади ва бу қиммат эмас. Лекин, асосийси, танлов сизники. Европада 2011 йилдан кейин чиққан автомобилларга талаб ҳайдовчига эмас, ишлаб чиқарувчига қўйилган...»
Демак танловни ҳайдовчиларнинг ўзига қолдириш керакмикан??? “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди