“Жуманжи” фильми актёри Жеймс Хэнди ўлдириб кетилди

“Жуманжи” фильми актёри Жеймс Хэнди ўлдириб кетилди

“Жуманжи”, “Топ Ган: Мэверик” ва “Тапс” фильмларидаги роллари орқали танилган америкалик актёр Жеймс Хэнди Лос-Анжелес шаҳрида содир этилган ҳужум оқибатида ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда “New York Post” нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, актёр Лос-Анжелеснинг Тарзана мавзесида пичоқли ҳужумга учраган. Полиция маълумотларига кўра, жорий йилнинг 3 июнь куни эрталаб ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ташвишли қўнғироқдан сўнг уйлардан бирига етиб борган.

Воқеа жойида улар кўкрак қисмига бир нечта пичоқ жароҳати етказилган ва ҳушсиз ҳолатда ётган 81 ёшли актёрни аниқлаган. Жеймс Хэнди шифохонага етказилган бўлса-да, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлмаган.

Орадан кўп ўтмай, 44 ёшли Майкл Гледхилл полиция ходимлари ҳузурига келиб, қидирилаётган шахс айнан ўзи эканини маълум қилган. Кейинчалик у қотилликда гумон қилиниб қўлга олинган.

Полициянинг билдиришича, Гледхилл актёрнинг дўстининг ўғли бўлиб, воқеа вақтида онаси билан бирга яшаган. Ҳужумнинг аниқ сабаблари ҳозирча маълум эмас.

Айни пайтда гумонланувчига нисбатан қотиллик моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган. Суд томонидан гаров пули миқдори 2 миллион доллар этиб белгиланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Aziza Shukhratova
«ZAMIN.UZ» муҳаррири

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар

“Жуманжи” фильми актёри Жеймс Хэнди ўлдириб кетилди – Zamin.uz, 05.06.2026