Фото: AP/Scanpix/LETA
Украиналикларнинг ярмидан кўпи Кремл томонидан бошланган ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун тинч музокараларга ўтиш тарафдори. Бундай маълумотларни Gallup Америка институти 20 ноябр, чоршанба куни эълон қилди. Сўровдан маълум бўлишича, украиналикларнинг атиги 38 фоизи урушни ғалабага қадар давом эттириш тарафдори, 52 фоизи эса музокаралар жараёнини бошлашни истайди. 2022 йилда музокараларга тайёр ва жанговар ҳаракатларни давом эттиришга тайёр украиналиклар сони мос равишда 22 ва 73 фоизни ташкил этганди, деб ёзади Gallup.
Урушни давом эттириш тарафдорларининг энг паст қисми Украина шарқида: Харкив, Днипропетровск, Запорижжя ва Донецк областларида. Барчасида уларнинг сони 27 фоизни ташкил этади. Мамлакатнинг марказий ва ғарбий минтақаларида респондентларнинг 40 фоиздан ортиғи жанговар ҳаракатлар тўхтатилмаслиги тарафдори бўлган.
Шу билан бирга, тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлаган украиналикларнинг 52 фоизи мамлакат тинчлик шартномаси доирасида ҳудудий имтиёзларга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу тоифадаги респондентларнинг 38 фоизи қарама-қарши фикрда. Украина аҳолисининг фикрича, музокараларда асосий ролни Европа Иттифоқи (бу вариантни респондентларнинг 70 фоизи қўллаб-қувватлаган) ва Буюк Британия (63 фоиз) ўйнаши керак.
Россияда урушни давом эттиришга қарши бўлганлар сони рекорд даражада
Шу куни Россиянинг Russian Field социологик компанияси Украинадаги уруш бўйича ўзининг телефон орқали миллий сўрови натижаларини эълон қилди. Унда респондентларнинг 52 фоизи қўшни давлатдаги жанговар ҳаракатларни тугатиш учун тинчлик музокараларига ўтиш тарафдори бўлган. Респондентларнинг атиги 36 фоизи урушнинг давом этишини қўллаб-қувватлаган.
Россия ҳужуми бошланганидан бери Украинага қарши урушни давом эттириш тарафдорлари сони энг кам, тинчлик музокаралари бошланишини истаганлар эса энг юқори кўрсаткичга етди. 2022 йилнинг баҳорида Россия респондентларининг 54 фоизи Украинадаги урушни давом эттириш тарафдори бўлган, атиги 33 фоизи музокараларга ўтишни қўллаб-қувватлаган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Уйни харажатларсиз иситишнинг 10 та оддий усули
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Неймар Дубайдан 50 миллион евролик ҳашаматли пентхаус сотиб олди