00:40 / 01.02.2025
0

АҚШ давлат котиби: одамларни Украина барча ҳудудларини қайтариб олишига ишонтириш нотўғри эди

АҚШ давлат котиби: одамларни Украина барча ҳудудларини қайтариб олишига ишонтириш нотўғри эди
АҚШ давлат котиби Марко Рубио тинчлик битими тузишда Россия ҳам, Украина ҳам ён бериши лозимлигини яна бир бор таъкидлади. У бу ҳақда журналист Мегин Келлига берган интервюсида айтиб ўтган.

Рубио Владимир Путин қилган ишларнинг барчаси қўрқинчли бўлса-да, ҳозирда юзага келган реаллик — уруш боши берк кўчага кириб қолгани ҳамда тинчлик музокараларига уринмасдан Украинани молиялаштиришда давом эттириш фақат янги вайронгарчиликларга ва қурбонларга олиб келишида эканини айтган.

«Украина 100 йил ортга улоқтирилди, унинг энергетикаси яксон этилди. Буни тиклаш учун кимдир тўлаши керак бўлади. Кўплаб украинлар бошқа мамлакатларга кетишди ва ҳеч қачон қайтмасликлари мумкин. Бу борада мамлакат келажаги хавф остида. Президент нуқтайи назаридан, бу узоққа чўзилган можаро ва унга барҳам бериш керак. Музокаралар керак ва музокараларда икки томон ҳам нимадандир воз кечиши керак.

Биз қандайдир тарзда одамлар Украина нафақат Россияни мағлуб этишга қодирлиги, балки барчасини 2012 йил ёки Россия Қримни эгаллаб олган 2014 йилгача бўлган ҳолатга қайтара олишига ишонишига йўл қўйишимиз нотўғри бўлган», дейди у.

Рубио Доналд Трамп барқарор тинчликка эришишни ўзининг асосий вазифаси сифатида билишини таъкидлаган. У Путин ва Володимир Зеленскийдан қайси бирининг позицияси буни амалга оширишда катта тўсиқ ҳисобланиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб бермаган. У фақат кескин баёнотлар кўпинча ички сиёсий мақсадлар учун қилиниши, томонларнинг реал позициялари эса бошқача бўлиши мумкинлигини билдирган. «Ҳатто Путин, медиани назорат қиладиган шахс ҳам Россиядаги жамоатчилик фикридан хавотирланади», — дейди Рубио.

Давлат котиби келишувга фақат Трамп раҳбарлигидаги АҚШ воситачилигида эришиш мумкинлиги тўғрисида фикр билдириб, бунинг учун ҳали «кўп меҳнат қилиниши» лозимлигини таъкидлаган. «Бу осон бўлмайди ва маълум вақт талаб этади», — деган у.

Урушнинг дастлабки йилларида изчил равишда уруш фақат Украинанинг халқаро тан олинган барча ҳудудлари (шу жумладан Қрим) устидан назоратни тиклаш билан тугаши кераклигини таъкидлаган Зеленский 2024 йилнинг кузидан бошлаб риторикани юмшатди ва Украина ҳудудларининг бир қисми де-факто Россия Федерацияси назорати остида қолиши эҳтимолига кўна бошлади. Шу билан бирга, Зеленский Украина юридик жиҳатдан ўз ҳудудларини топширишини тан олмаслигини таъкидлайди.

Путин эса 2022 йил кузида Украинанинг Россия томонидан аннексия қилинган тўрт области (Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя) тўлиғича Москва назоратига ўтиши кераклигини таъкидлаб келади. У музокараларга тайёрлигини билдирган, лекин Зеленскийни «нолегитим» президент деб атаган ва тинчлик шартномасини у имзолашига рози бўлмайди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг