
4 июль куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри, Кони Айлендда анъанавий равишда ўтказиладиган Nathan’s Famous Hot Dog Eating Contest — хот-дог ейиш бўйича жаҳондаги энг машҳур танловда Joey "Jaws" Chestnut яна ғолибликни қўлга киритди, деб ёзмоқда Reuters сайти.
Бир йиллик таъқиқдан кейин қайтган 41 ёшли Индианалик чемпион 10 дақиқа ичида 71 та хот-догни ейишга муваффақ бўлди ва “Gorchitsa belbog‘i” (Mustard Belt) ни қайта қўлга киритди.
Chestnut нима учун ўтган йили қатнашмаганди?
2024 йилда у ўсимлик асосидаги маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи Impossible Foods компанияси билан ҳамкорлик қилгани учун мусобақадан четлатилган эди.
Унинг қайтиш сабаби:
“Кўп одамлар менинг иштирокимни соғинганини айтди. Мен уларни хурсанд қилишни ваъда қилгандим ва умидларини оқлашни истадим”, — деди у.
Ундан кейинги ўринлар:
2-ўрин: Patrick Bertoletti— 46 та хот-дог.
Аёллар ўртасида:
– Miki Sudo — 33 та (амалдаги чемпион);
– Michelle Lesco — 22,75 та.
Miki Sudo ўзининг ўтган йилги рекорди — 51 та хот-догдан анча кам натижа қайд этди. Лекин у шундай деди:
“Мен аввалига бироз кучсиз бошладим, аммо қийинчиликка қарамай, яна ҳаракат қилдим ва тўхтаб қолмадим”.
Бу мусобақа 1980 йилдан бери 4 июль — Истиқлол куни муносабати билан ўтказилиб келинади. У АҚШда миллий анъанага айланган ва бутун дунёда қизиқиш билан кузатилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар