10 дақиқада 66 та ҳот-дог: америкалик рекордчи яна барчани ҳайратда қолдирди

Баъзи инсонлар спорт, илм-фан ёки санъатдаги ютуқлари билан тарихда қолишни истаса, бошқалар ноодатий рекордлари орқали дунёга танилади. АҚШлик Жоуи Честнат ана шундай инсонлардан бири бўлиб, у яна бир бор ҳот-дог ейиш бўйича ўзининг тенгсиз эканини исботлади.
Америкалик рекордчи анъанавий ҳот-дог ейиш мусобақасида 18-марта чемпионликни қўлга киритди. Бунинг учун у атиги 10 дақиқа ичида 66 та ҳот-догни истеъмол қилишга муваффақ бўлди ва яна рақибларини ортда қолдирди.
Жоуи Честнат ушбу мусобақа тарихидаги энг муваффақиятли иштирокчи ҳисобланади. У йиллар давомида бир неча бор рекорд натижаларни қайд этиб, ҳот-дог ейиш бўйича мутлақ етакчига айланган.
Маълумот учун, Честнатнинг энг юқори натижаси 2021 йилда қайд этилган. Ўшанда у 10 дақиқа ичида 76 та ҳот-дог еб, ўз рекордини янгилаган ва ушбу натижа билан Гиннеснинг рекордлар китобидан ҳам жой олган.
Унинг навбатдаги ғалабаси ижтимоий тармоқларда ҳам кенг муҳокама қилиниб, кўплаб фойдаланувчиларнинг ҳайратига сабаб бўлди.






























Изоҳлар 0
…