
Суриянинг мураккаб жануби яна халқаро эътибор марказида. SANA давлат агентлигининг маълумотларига кўра, ҳукумат ва маҳаллий аҳоли вакиллари ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида Сувайда шаҳридаги қарийб 1500 бадавий тинч аҳоли эвакуация қилина бошлади. Пикап ва микроавтобуслар ёрдамида одамларни хавфсиз ҳудудларга олиб ўтиш жараёни амалга оширилмоқда, деб хабар берди sana.sy.
Германиянинг dpa агентлиги ҳам эвакуация қилиш ҳаракати кенг кўламда ўтиб, биринчи навбатда, 350 нафар инсон қўшни Дара вилоятига етказиб берилганини маълум қилди. Сурия ҳукумати расмийлари бу операцияни “тинчлик ва муроса сари қўйилган қадам” сифатида баҳоламоқда.

Ички ишлар вазирлиги раҳбари Аҳмад ал-Далатий айтишича, сўнгги кундаги ҳалокатли тўқнашувлардан сўнг, ҳукумат асосий мақсадни янги жангларнинг олдини олиш ва минтақада барқарорликни тиклаш деб билади. Шу сабаб, Сувайдани тарк этган аҳолига ўз уйларига қайтиш учун имконият яратилиши режалаштирилмоқда.
19 июль куни муваққат президент Аҳмад ал-Шаъра идораси томонидан «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш» ҳақида расмий баёнот эълон қилинди, бироқ айрим манбаларга кўра, баъзи жанглар ҳали ҳам давом этган. 20 июль куни эса, асосан дарзийлар истиқомат қилувчи Сувайда шаҳри тўлиқ уларнинг назоратига ўтгани ҳақида маълумотлар тарқалди.

Экспертлар фикрича, ҳозирги эвакуация ва тинчлик музокаралари минтақада узоқ кутилган барқарорликка йўл очиши, инсонларнинг ҳаётини асрашга хизмат қилиши мумкин. Бугунги вазият, бир тарафдан, ноаниқлик ва хавотирни кучайтирса-да, иккинчи тарафдан, муроса ва тинчликка интилишнинг муҳим босқичи сифатида қайд этилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар