date

Пластик тўлқини сайёрани ютиб юбормоқда

Пластик тўлқини сайёрани ютиб юбормоқда

БМТ ташаббуси билан ўтказилган пластик ифлосланишга қарши глобал музокаралар яна самарасиз тугади. Уч йил давомида ўтказилган учрашувларда давлатлар муҳим қарорларга кела олмади. Женевада ўтган навбатдаги мажлис ҳам кутилган натижани бермади.

Давлатлар икки гуруҳга бўлинган. Европа Иттифоқи ва 100 га яқин мамлакат пластик ишлаб чиқаришни қисқартириш тарафдори. Нефт қазиб олувчи давлатлар эса, масалани фақат қайта ишлаш ва чиқиндиларни йиғиш орқали ҳал қилиш керак, деб ҳисобламоқда.

Олимлар фикрича, қайта ишлаш етарли эмас, чунки ҳозир дунёда пластикнинг атиги 10 фоизи қайта ишланмоқда. Ишлаб чиқариш эса тобора ортиб бормоқда: 1950-йилда 2 миллион тонна бўлган ҳажм 2022-йилда 475 миллион тоннага етди.

Йирик компаниялар ҳам баҳсга қўшилмоқда. Nestle ва Unilever сингари ишлаб чиқарувчилар пластикни камайтириш тарафини олиб, ягона стандартлар ва махсус тўловлар жорий қилишни таклиф қилмоқда. Бу маблағ қайта ишлаш лойиҳаларига йўналтирилиши мумкин.

Атроф-муҳит фаоллари эса, нефт ишлаб чиқарувчи давлатларни фойдани табиатдан устун қўйишда айбламоқда. Greenpeace вакили бу жараённи “сайёрамиз учун огоҳлантирувчи сигнал” деб атади. Музокаралар кейинчалик давом эттирилиши режалаштирилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пластик тўлқини сайёрани ютиб юбормоқда