Антарктидада сайёҳлар таъсири қорни тезроқ эритмоқда

2 дақиқа ўқиш1.9K
Антарктидада сайёҳлар таъсири қорни тезроқ эритмоқда

Антарктидадаги музликлар эриш тезлиги борасида огоҳлантирувчи маълумотлар янада қўрқувли тус олмоқда. Олимлар сўнгги йилларда фақат глобал исиш эмас, балки одам фаолияти ҳам жанубий қитъадаги экотизимга катта таҳдид солаётганини аниқлашди. Бу ҳақида “Euronews” хабар берди.

Маълумотларга кўра, Антарктида сайёҳлик операторлари халқаро ассоциацияси (IAATO) ҳисоботлари йиллик ташриф буюрувчилар сонининг 1990-йилларда 8 мингдан кам бўлганини кўрсатади. Аммо ўтган йили эса 124 мингдан ортиқ сайёҳ қитъага ташриф буюрди. Прогнозлар шуни кўрсатадики, 2034 йилга келиб сайёҳлар сони 450 мингга етиши мумкин. Бу эса табиий муҳит учун юқори босим демакдир.

“Туризмнинг ўсиши ва илмий тадқиқот базаларининг кенгайиши Антарктидани ифлослантирмоқда, қор эришини тезлаштирмоқда ва ҳозирги иқлим ўзгариши шароитида нозик экотизимларга катта таҳдид солмоқда”, дейилади “Nature sustainability” журналида чоп этилган тадқиқотда.

Чили, Германия ва Нидерландиядан келган олимлар учта йирик тадқиқот марказини ташкил этиб, тўрт йил давомида Антарктиданинг ифлосланиш даражасини ўрганди. Улар одам фаолияти юзага келган ҳудудларда никель, мис ва қўрғошин каби заҳарли металлар концентрациясининг 40 йил олдинги кўрсаткичга нисбатан 10 баробар ортиқлигини аниқлади. Бу эса инсон фаолиятининг тўғридан-тўғри таъсирини кўрсатади.

Бир мавсумда 55 та туристик агентлик тахминан 570 та саёҳат экспедициясини ташкил этди. Йўловчиларнинг учдан икки қисми кичикроқ кемаларда саёҳат қилган. Ҳатто IAATO йўловчиларни қирғоққа қўнишдан чеклаш ва биохавфсизлик қоидаларига риоя қилишни тавсия этса ҳам, сайёҳликнинг ўзи табиий муҳитда стресс ва ўзгаришларга олиб келмоқда. Аввалги тадқиқотлар шуни кўрсатдики, ўртача туристик саёҳат ҳар бир йўловчи учун 5,44 тонна CO2 газини атмосферага чиқариши мумкин.

“Антарктидада сайёҳлар тез-тез борган ҳудудларда ифлослантирувчи зарралар мавжудлиги оқибатида қор тезроқ эришади. Ҳатто бир нафар сайёҳ ҳам 100 тоннага яқин қорнинг эришини тезлаштириши мумкин”, дея таъкидлайди тадқиқотчи Рауль Кордеро.

Антарктида шартномаси юқоридаги муаммоларни олдини олиш мақсадида оғир мазут ва бошқа ифлослантирувчи моддалардан фойдаланишни қатъий тақиқлайди. Шунинг учун кўпгина сайёҳлик компаниялари гибрид электр кемаларини жорий қилиш орқали углерод чиқиндисини камайтиришга ҳаракат қилмоқда.

Бироқ олимлар бу чораларни етарли деб ҳисобламайди. Улар таъкидлашича, фақатгина қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланиш ва қазиб олинадиган ёқилғидан фойдаланишни қисқартириш орқалигина муаммонинг асл ечимига эришиш мумкин. Антарктида экосистемаси ҳозирданоқ ҳимоя ва назорат талаб этади, акс ҳолда глобал исиш ва инсон фаолияти таъсири унинг барқарорлигини кескин хатар остига қўйиши мумкин.


Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?