Мисрлик деҳқон томорқасидан 3000 йиллик фиръавн ҳайкалларини топди

Мисрлик деҳқон томорқасидан 3000 йиллик фиръавн ҳайкалларини топди

Мисрда оддий деҳқон томорқасини қазиш вақтида кутилмаган тарихий топилмага дуч келди. Унинг еридан 3000 йилдан ортиқ тарихга эга фиръавн Рамзес II ҳайкалларининг бўлаклари топилди.

Маълум қилинишича, деҳқон дастлаб иероглифлар туширилган тошни пайқаб қолган ва бу ҳақда археологларга хабар берган. Кейинчалик олиб борилган қазиш ишлари давомида фиръавн ҳайкалининг 1,6 метрлик бош қисми ҳамда узунлиги 2,4 метр бўлган яна бир ҳайкал бўлаги аниқланган.

Топилманинг тарихий аҳамияти юқори баҳоланмоқда. Рамзес II Қадимги Мисрнинг энг машҳур фиръавнларидан бири бўлиб, милоддан аввалги XIII асрда ҳукмронлик қилган.

Қизиғи, тарихий ёдгорликларни топиб, бу ҳақда тегишли идораларга хабар бергани учун деҳқон ва унинг турмуш ўртоғига Маккага зиёрат сафари учун чипталар совға қилинган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар