17:15 / 24.12.2017
4 653

«Кел, турмуш қурамиз» шоуси астрологининг 2018 йил учун башорати

«Кел, турмуш қурамиз» шоуси астрологининг 2018 йил учун башорати
Астролог ва «Кел, турмуш қурамиз» телешоуси ҳамбошловчиси Василиса Володина севишганларга, турмуш қуриш ҳаракатида юрганларга ўзининг башоратсифат маълумотларини олдиндан ҳадя этишни маъқул кўрди.

Василисанинг айтишича, 2018 йил 31 март, 25 июл, 1 август, 6-8 октябр, 29-31 октябр кунлари расман никоҳдан ўтмаган, турмуш қурмай турган маъқул экан. Юқорида тилга олинган кунлар оила қуриш истагида бўлган йигит ва қизларга яхшилик олиб келмаскан. Бошқачароқ айтганда, ўша кунлари тузилган янги оила кўнгилдагидек мустаҳкам кечмас экан.

Василиса Володина эзотерикага болалигидан қизиққан. Университетда таҳсил олиб, иқтисодчи дипломига эга бўлгач, астрология билан жиддий шуғуллана бошлади. Айни пайтда у аёлларга умр йўлдошини топишда асқотадиган китоблар ёзиш билан банд.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » «Кел, турмуш қурамиз» шоуси астрологининг 2018 йил учун башорати