00:30 / 02.03.2018
16 993

Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар)

Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар)
ЯНГИ МАСКАН ИЗЛАШ АМАЛИ
Ҳозирга қадар Усмоний турклар ўтмиши, кечмиши, тарихи хусусида кўплаб фильмлар яратилган, тарихий мақолалар битилган. Лекин сулоланинг қандай пайдо бўлиши ҳам кўпчиликни қизиқтириши тайин. Шуни ҳисобга олиб, биз ўша олис тарихга сиз билан биргаликда назар ташлашга аҳд қилдик…

Тарихий маълумотларга кўра, 13- асрда, аниқроғи, 1150 йилларда Яқин шарқда “Кайи” туркманлар қабиласи умргузаронлик қилган. Улар Ўрта Осиёдан Яқин Шарққа кўчиб ўтган ҳисобланиб, унга қадар Хоразм шоҳи тасарруфида бўлган. Қабилага Сулаймоншоҳ исмли бий етакчилик қилган. Қабила аъзолари ўша давр талабига кўра кўманчи халқ сифатида ҳаёт кечирган. Қабиланинг тирикчилиги асосан мол-қўй боқиш, бошқа қабилаларга тери, жун ва шу каби маҳсулотларни сотишдан иборат бўлган.

Сулаймоншоҳ етакчилик жараёнида адолат, ҳалолликка алоҳида эътибор қаратарди. Рафиқаси Хайми момо ота-онаси душман тарафидан ўлдирилган, ёки худонинг хоҳиши билан оламдан ўтган болаларни асраб олиб, бошини силарди. Шу сабабли бўлса керак, бу оилани ҳатто қўшни қабиладагилар ҳам жуда севишарди.

Сулаймоншоҳнинг тўрт ўғли бўлган. Улар Сунгур текин, Кунтуғди, Эртуғрул ва Диндар бўлиб, барчалари жанговар муҳитда тарбияланган. Аммо тўрт ўғил орасида Эртуғрулгина ўта жасур, бир сўзли, қатъиятли, тўғри сўз, фақат худодангина қўрқувчи йигит бўлиб улғайган. У сир сақлашда ҳам тенгсиз эди. Бировга бўлар-бўлмас гапларни сўзламасди. Кунтўғди ва Сунгур текин эса ҳийла қўрқоқ, оқимга қарши сузишни хушламасди. Бу феъли кейинчалик душман билан тўқнаш келинган пайтда аниқ кўриниб қолди…

Хуллас, қабиланинг муқим яшаб турган манзилида ойлар ўтиб қурғоқчилик ҳукм сура бошлади. Бундай шароитда тез орада чорва қирилиб кетиши ҳеч гап эмасди. Шундай кунларнинг бирида Сулаймоншоҳ бийлар кенгашини чақирди. Чунки ҳар бир жиддий режа қабиладаги обрўли бийлар кенгашида муҳокама қилинар, биргаликда бир қарорга келинарди. Бийлар Сулаймоншоҳнинг фикрини бир овоздан тасдиқлашди. Ҳаммалари янги манзил қидириб топишга қарор қилишди. Аммо бунинг учун жасур ва кучли жангчи зарур эди. Негаки, ўша даврларда Яқин шарққа бир томондан мўғуллар, иккинчи томондан “крестоносец”, “тамплиер”лар жиддий хавф соларди. Айниқса, насронийлар маҳаллий аҳолини қириш, ўз динини тарғиб қилишда фақат қилич, зўравонликдан фойдаланарди. Бу йўлда ҳеч кимни аяб ўтирмасди. Сулаймоншоҳ бийлар билан маслаҳатлашиб, янги маскан излаш учун ўғли Эртуғрулни юборишга аҳд қилди. У ёнига ўзига яқин жангчиларнинг бир нечтасини олиб Алеппо амирлигига жўнади. Агар иш ўнгидан келса, бийлар Алеппо амирига янги ер эвазига 2 минг нафар жангчи ҳадя этишни мўлжаллашганди.

Эртуғрул амир билан шахсан учрашиб, қабиладошлари илтимосини етказди ва илтимос қондирилиб, уларга Алеппо яқинидан серўт, серсув манзил ажратилди. Лекин бу манзил ёнбошида қадимий қалъа бўлиб, ичкариси “крестоносец”лар билан лиқ тўла эди. Демак, улар “Кайи” қабиласига бу ерларда яшаш учун изн бермаслиги аниқ эди. Аммо Эртуғрул насроний тўдалар зуғумидан қўрқиб ўтирмади. Шу масканга қабиладошларини олиб келишга астойдил бел боғлади.

Манба: hordiq.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Усмоний турклар сулоласининг пайдо бўлиши...(ёхуд Эртуғрул тарихига бир назар)