18:38 / 17.05.2021
2 073

Коронавируснинг янги аломати аниқланди

Коронавируснинг янги аломати аниқланди

Фото: Javed Dar/XinHua/Global Look Press
Ҳиндистоннинг Карнатака штати Бангалор шаҳар шифокорлари коронавирус инфекциясининг янги аломати топилганлигини эълон қилишди. Бу ҳақда The Sun хабар бермоқда.

Ҳиндистонлик мутахассислар аввал санаб ўтилган аломатлар рўйхатига кучли оғиз қуришини ҳам киритиш мумкин деган фикрни билдиришди. Улар ачишиш, қичишиш, шунингдек, тил соҳасидаги оғриқларга эътибор беришга чақиришди. Уларнинг таъкидлашича, камдан-кам ҳолларда беморларнинг оғзида яралар пайдо бўлиши мумкин.

Outlook нашри журналистлари билан мулоқот чоғида доктор Саттур гарчи иситмаси бўлмаса-да, кучли оғиз қуриши, шунингдек, конъюнктивит ва чарчоқдан шикоят қилган 55 ёшли бемор ҳақида сўзлаб берди. Кейинчалик эркакда коронавирус инфекцияси қайд этилган.

Шифокор таъкидлаганидек, агар қаттиқ чарчоқ оғиз бўшлиғи билан боғлиқ ҳар қандай аломатлар билан биргаликда намоён бўлса, одамни COVID-19 текширувидан ўтказиш керак. Шу билан бирга, Саттур бемор коронавирус штаммларидан бирининг ташувчиси бўлиши мумкинлигини ва турли инфекциялар ҳар хил аломатларни келтириб чиқаришини таъкидлади.

Ҳозирги пайтгача COVID-19нинг классик аломатлари орасида йўтал, ҳид ва таъм билмаслик ҳамда иситма қайд этилган. Шу билан бирга, касалликка чалинган баъзи беморлар чарчоқ, бош оғриғи ва ич кетишидан шикоят қиладилар. The Sun нашри «Covid тили» деб номланган шунга ўхшаш аломат Буюк Британияда ҳам аниқланганлигига ишора қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Дунё » Коронавируснинг янги аломати аниқланди