Толибон АҚШга қатор талаблар билан чиқди

Фото: «AP Photo / Bernat Armangue»
Толибон ҳаракати томонидан тузилган янги Афғонистон ҳукумати делегацияси Қатарда АҚШ делегацияси билан Кобул ва Вашингтон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилишини муҳокама қилиб, АҚШни мамлакат ҳаво кенгликларини бузмасликка ва ички ишларига аралашмасликка чақирди. Бу ҳақда шанба куни Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амир Хон Моттаки хабар берди.
Бу Афғонистонда толиблар ҳокимиятга келганидан ва ҳукуматни тузганидан кейин биринчи учрашув бўлди ва Қатарга ташриф янги афғон ҳукумати аъзоларининг биринчи олис сафарига айланди.
«Афғонистон ҳукумати делегацияси АҚШнинг Қатардаги делегацияси билан муносабатларда янги саҳифа очиш, Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш ва Доҳа тинчлик битимига риоя қилиш масаласини муҳокама қилди», — деди Моттаки.
Унинг таъкидлашича, музокаралар шу кун охиригача давом этади ва якшанба куни қайта тикланади.
Ташқи ишлар вазирининг сўзларига кўра, афғон делегацияси америкаликлардан мамлакат ҳаво чегарасини бузмасликни ва унинг ички ишларига аралашмасликни, шунингдек, мамлакатнинг хорижий активларини музлатмасликни талаб қилган.
Ўз навбатида, Америка делегацияси Афғонистонга коронавирусга қарши вакциналар беришни ваъда қилди.

Изоҳлар 0
…