Афғонистонда эркак шифокорларга аёлларни даволаш тақиқланмоқда, ҳатто шошилинч ҳолатларда ҳам

2 дақиқа ўқиш0
Афғонистонда эркак шифокорларга аёлларни даволаш тақиқланмоқда, ҳатто шошилинч ҳолатларда ҳам

Афғонистонда «Толибон» муваққат ҳукумати эркак шифокорларга аёл беморларни маҳрамсиз кўрикдан ўтказиш ва даволашни тақиқламоқда. Чекловлар ҳатто шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолатларига ҳам тааллуқли. Талабни бузган шифокорлар қамоққа олиниши, клиникалар эса текширув ва рейдларга дуч келиши мумкин. Бу ҳақда The Guardian нашрининг қўшма суриштирувида хабар берилди.

Журналистлар Афғонистоннинг турли ҳудудларида яшовчи аёллар, шифокорлар ва тиббиёт муассасалари ходимлари билан суҳбатлашган. Уларнинг айтишича, «Толибон»нинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги эркак стоматологларга аёл беморларни даволашни тақиқловчи кўрсатмалар берган. Бундай чеклов расман эълон қилинмаган бўлса-да, мамлакатнинг турли вилоятларида амалда қўлланмоқда. Талабни бузган шифокорларни қамоққа олиш билан таҳдид қилиш, клиникаларда рейдлар ўтказиш ҳолатлари ҳам қайд этилган.

Хусусан, Ҳирот шаҳрида яшовчи 37 ёшли Фарида исмли аёл тишларини даволатиш учун хусусий клиникага мурожаат қилган. У бир неча марта муолажа олган ва даволаниш харажатларини олдиндан тўлаган. Бироқ имплант ўрнатилиши керак бўлган навбатдаги ташрифи вақтида клиника ходимлари муолажани давом эттира олмаслигини билдирган.

Шифокорлар бунга эркак стоматологларга аёл беморларни даволаш тақиқлангани сабаб бўлганини тушунтирган. Орадан уч ой ўтган бўлса-да, Фариданинг даволаниши якунланмаган.

Афғонистон шимолидаги давлат шифохоналаридан бирида 15 йилдан бери ишлаётган жарроҳ Сами́мнинг айтишича, эркак шифокорларга аёлларни бевосита кўрикдан ўтказиш тақиқланган. Беморнинг аҳволи оғир ёки муолажа оддий бўлишидан қатъи назар, бу талаб ўзгармайди. Айрим ҳолларда даволаниш учун аёлнинг ёнида маҳрами бўлиши ёки муолажанинг муайян қисмини аёл ҳамшира бажариши талаб этилади.

Чекловлар бошқа соҳаларга ҳам тарқалган. Балх вилоятида 2026 йил май ойида шифохоналар, хусусий клиникалар ва тиббиёт муассасаларига аёл беморларни исми билан чақирмаслик, уларнинг ўрнига «Биби» сўзидан фойдаланиш ҳақида кўрсатма берилгани хабар қилинган. Бу талаб тиббий рецептларга ҳам тааллуқли экани айтилган.

Шунингдек, 2024 йил декабридан бошлаб афғонистонлик аёлларнинг тиббиёт институтларида таҳсил олиши ҳам тақиқланган. Журналистлар билан суҳбатлашган шифокорларнинг айтишича, шифохоналарга аёл ходимларни ишга қабул қилмаслик бўйича ҳам кўрсатмалар берилган. Фаолият юритаётган айрим аёл шифокорлардан эса иш жойига маҳрам билан келиш талаб қилинмоқда.

Оқибатда афғонистонлик аёллар малакали тиббий ёрдам олишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Айримлари даволаниш имкониятини тополмай, касаллик билан яшашга мажбур бўлса, бошқалари малакаси етарли бўлмаган тиббиёт ходимларига мурожаат қилиш хавфи остида қолмоқда.

Қайд этиш жоизки, 2026 йил февраль ойида «Толибон»нинг алоқа вазири Ҳамдуллоҳ Номони эркак шифокорлар аёл беморларни даволаш вақтида улар учун маҳрам ҳисобланишини билдирган эди. Бироқ The Guardian суриштирувида келтирилган шифокорлар ва беморлар ҳикоялари амалдаги вазият бу баёнотга мос келмаслигини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?