Фото: Getty Images
Хотира ўзгарувчан нарса. Баъзан 15 йил олдин ўқиган китобимизни батафсил эслаймиз, лекин телефонни қаерга қўйганимизни эслай олмаймиз. Ёшликда ҳамма нарса ёдимизда тургандек туюлади, аммо ёш ўтган сари хотира ҳам сустлашади, ўзига эътибор талаб қилади.
Етарлича ухламайсиз
Уйқу етишмаслиги сабаб янги маълумотлар 40% камроқ қабул қилинади. Sleep Foundation маркази 7 дан 9 соатгача ухлашни тавсия қилади, уйқу сифати ҳам муҳим рол ўйнайди. Сурункали уйқусизлик эътиборимизни сусайтиради ва бизни чалғитади.
Етарлича машқ қилмаслик
Юқори қон босими, юқори холестерин ва диабет — буларнинг барчаси хотирага салбий таъсир қилади. Бундан ташқари, жисмоний тарбия қонни тезлаштиради, унинг оқишини кучайтиради, шу жумладан, мияга ҳам.
Дори қабул қиласиз
Антидепрессантлар, аллергияга қарши дорилар, қон босими стабилизаторлари ва бошқалар тинчлантирувчи хусусиятлари туфайли хотирага халақит бериши мумкин. Сизни унутишни кучайтирадиган бошқа дорилар орасида бензодиазепинлар, холестеринни пасайтирадиган дорилар, антиэпилептик дорилар, оғриқ қолдирувчи воситалар, антигистаминлар ва бошқалар киради. Бундан ташқари, уларнинг кўпчилиги нафақат қабул пайтида, балки бир мунча вақт ўтгач ҳам хотирангизга таъсир қилади.
Мия учун соғлом овқатларни етарлича истеъмол қилмаяпсиз
Баргли сабзавотлар, ёғли балиқ, резаворлар, чой ва қаҳва, ёнғоқ истеъмол қилинг. Рационингизга омега-3 га бой мева, сабзавотлар, тўлиқ доналар, дуккаклилар ва озиқ-овқатларни қўшинг.
Ишдаги тартибсизлик
Предметлар ўзининг жойида турсин, иш столингиз тартибли бўлсин, нарсаларни ёзиб олиш учун органайзер ёки электрон календардан фойдаланинг. Ёзилган нарса унутилмайди, жойида турган нарса йўқолмайди.
Депрессияга эътиборсизлик
Депрессия, ташвиш, сурункали стресс «ишчи хотирамиз»ни тўлиқ эгаллайди. Sirena чалинганда мусиқа тинглай олмайсиз. Худди шундай, миямиз ҳам ташвиш ва стрессни бошдан кечириш билан тўлиқ банд бўлса, бошқа нарсаларни эслашни рад этади.
Миянгизни машқ қилдирмайсиз
Вазифалар, бошқотирмалар, квестлар – хотира ҳам ҳар қандай маҳорат каби машғулотларга муҳтож. Ақлий дам олишга ҳаракат қилинг.
Хотира муаммолари ҳақида шифокорга мурожаат қилиш вақти келганини қандай билиш мумкин?
- Бир хил саволларни қайта-қайта сўрайди.
- Инсон ўзи яхши билган ва кўп марта бўлган жойларда йўл топа олмайди.
- Одам рецептлар ва ёзма кўрсатмаларга риоя қилишда муаммога дуч келади.
- Жойларни, одамларни, саналарни чалкаштириб юборади, набирасини қизининг исмини бир неча марта чақиради.
- Инсон ўзига ғамхўрлик қилмайди, овқатланиш вақтини ўтказиб юборади, мунтазам равишда ювинмайди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди