Фото: Legion Media
Кечаси овқатланиш кўп ҳам фойдали эмас: организм ва ҳазм қилиш тизими миянинг ухлаб қолишига йўл қўймайди. Аммо очлик ҳам инсоннинг уйқусига таъсир қилиши мумкин. Агар туннинг ярмида бирор нарса истеъмол қилишга қарор қилган бўлсангиз, буни тўғри бажариш керак. «Новий очаг» нашри нутрициолог билан биргаликда тунги газак учун нима тановул қилиш кераклигини маълум қилди.
Курка филеси
«Курка гўштида Л-триптофан мавжуд бўлиб, у енгиллик ва уйқучанлик ҳиссини келтириб чиқаради, оқсил эса организмни тўйинтиради», — дея тавсия қилади Морисса Мешулам.
Пишлоқли крекер
Пишлоқ таркибида мелатонинга айланадиган ва ухлашга ёрдам берадиган оқсил ва триптофан мавжуд. Крекерларда тўқлик ҳиссини берувчи клетчаткалар бор. Шакарнинг ортиқчаси нохуш ҳолатга олиб келмаслиги учун уни ҳаддан оширмаслик керак. Шунинг учун бодом унидан тайёрланган крекерларни тановул қилиш тавсия этилади.
Сабзавотлар ва ёнғоқли пюре
«Одамлар кўпинча сабзавотни яхши кўришини унутади, улар фойданинг ҳақиқий кони», — дейди Аманда Франкени. Икки қошиқ ёнғоқли пюре оқсил, клетчатка ва тўқлик билан таъминлайди.
Писта билан гилос
Гилосда мелатонин мавжуд, писта эса оқсил ва ёғга бой. Ажойиб газак. Ҳам қорин тўяди, ҳам уйқу келади.
Ерёнғоқ мойи ва банан
«Мева таркибида мушакларни бўшаштиришга ёрдам берувчи калий ва қондаги қанд миқдорини тартибга солувчи мураккаб углеводлар мавжуд. Уни соғлом, тўйинган ёғ ва уйқуни қўзғатувчи триптофан манбаи бўлган ерёнғоқ мойи билан аралаштириш керак», — дейди мутахассис.
Оқсилли батонлар ва бошқа газаклар
«Ёнғоқ, бодом ва писта таркибида табиий мелатонин, оқсил ва магний мавжуд бўлиб, улар тўқлик ҳиссини беради ва уйқу чақиради», — дейди Франкени. Айниқса тунда бу мукаммал танловдир. Энг муҳими, шоколадли, қаҳвали ва шакар миқдори бўлганлардан воз кечиш керак.
Қандай қилиб кечаси очликдан уйғонмаслик мумкин?
Бу балки етарлича овқатланмаслик туфайли бўлиши мумкин. Агар тез-тез кечаси оч қолгандан уйғониш кузатилса, бу организмдаги муаммолардан ҳам дарак беради. Шунчаки қорин очганда уйғониб кетиб, тонггача уйқусизликни бошдан кечирмаслик учун қуйидагилар тавсия этилади.
- ётишдан олдин қўшимча газак истеъмол қилиш;
- кун давомида фойдали маҳсулотлар истеъмол қилиш;
- оз-оздан ва тез-тез овқатланиш. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин