Уйда ҳам иш ҳақида ўйлайсизми? Бу соғлиғингизга жиддий зарар етказиши ҳақида ўйлаб кўрганмисиз? Қуйида уйда иш ҳақида ўйламасликка ёрдам берадиган маслаҳатлар келтирилади.
Технологик ва маданий тараққиёт ҳаётимизни осонлаштиради ва бизга янги имкониятлар беради, бироқ унинг салбий томони ҳам бор. Турли компаниялар ўртасидаги рақобат кучайиб бормоқда, ходимлардан кўпроқ даромад талаб этилмоқда. Технология эса инсонлар офисни тарк этганидан кейин ҳам соатлаб ишлашни давом эттириш имконини беради.
Кўпчилик учун бу одатий ҳолга ўхшайди. Иш куни тугайди, бироқ ҳал қилинмаган муаммолар тугамайди, шунинг учун кечки овқатдан кейин ноутбукни ёқиш ва яна бир неча соат ишлаш мантиқан тўғри вариантга айланади. Бироқ, тадқиқотлар шуни кўрсатадики, жисмоний ва руҳий саломатликни сақлаш учун шахсий ҳаёт ва иш ўртасидаги мувозанатни тута билиш зарур.
Ишдан қандай қилиб “ажралишни” билмаган инсонлар уйқусизликдан азоб чекади, бу эса кўплаб муаммоларга, шу жумладан эрта ўлимга олиб келиши мумкин.
Ортиқча ишлаш депрессия хавфини ҳам оширади. Уй юмушларидан бўшамаслик ва яқинлар билан кўришишга вақт ажратмаслик стрессни келтириб чиқаради. Иш самарадорлиги камаяди ва кескинлик кучаяди. Натижада, клиник депрессия ривожланади. Шундан кейин самаралироқ ишлаш истаги туфайли ходим нафақат унумдорлигини йўқотади, балки соғлиғига ҳам жиддий путур етказади.
Олдиндан режалаштириш
Иш вақтидан ташқари ишлашга тўғри келиши мумкин, чунки офисда сиз кўп вақт ва кучингизни иккиламчи вазифалар ва кичик нарсаларга сарфлайсиз. Бунинг олдини олиш учун кунни олдиндан режалаштириш мантиқан тўғри бўлади.
Энг муҳим вазифаларни танланг ва уларни куннинг бошида бажаришга ҳаракат қилинг. Ёдда тутинг, инсон кунига давомийлиги ўртача 2-4 соатдан кўп бўлмаган иш билан шуғулланиши мумкин.
Режалаштириш ҳаётингизни осонлаштиришга имкон беради, чунки барча вазифаларни доим ўйлаб юришингиз шарт бўлмайди. Асосийси, жадвалга риоя қилиш ва тайинланган вазифалардан ташқари нарсаларни қўшмаслик, акс ҳолда бу ҳаракатларнинг барчаси ўзгариб кетади ва сиз қайта ишлашни бошлашингиз керак бўлади.
Масъулиятни топшириш
Кўплаб инсонлар вазифаларни вақтида топшириш керак, деб ҳисоблайди. Шундай бўлса ҳам, вақтингиз бўлмаган вазифаларни бошқа инсонларга топшириш соғлиқ ва маҳсулдорлик учун жуда фойдали. Сиз ҳамкасбларингизга ўзларини намойиш этиш имкониятини берасиз ва шу билан бирга уйда иш ҳақида ўйламайсиз.
Устуворликни белгилаш
Агар яқинларингиз билан вақт ўтказишни режалаштириб, бунга вақт топа олмаётган бўлсангиз сиз нотўғри устуворликларга эгасиз. Сиз учун нима муҳимроқ эканини ўйлаб кўринг: бир кун ичида имкон қадар кўпроқ ишдаги вазифаларини бажаришми ёки оила аъзоларингиз ва дўстларингиз билан вақт ўтказиш зарурми?
Агар биринчи вариантни танлаган бўлсангиз, яқинларингиз билан вақт ўтказмаганингиз учун ўзингизни айблашни бас қилинг. Агар иккинчиси бўлса, қўшимча иш қилишни тўхтатинг. Яхши вариант — қулайроқ жадвал тузиш. Сизни қадрлайдиган раҳбар албатта бунга рози бўлади.
Гаджетларни ўчириб қўйинг
Мантиқан ўйлаб қараганда тўғри маслаҳат: ишдан сўнг турли хил ишга алоқаси бўлган иловаларни, ижтимоий тармоқлар ёки гаджетларнинг билдиришномаларни ҳам ўчириб қўйинг. Яна бир вариант — хабарлар ва қўнғироқларни эътиборсиз қолдириш.
Мулоҳаза юритиш
Ушбу маслаҳат интуитив бўлиб туюлиши мумкин, бироқ бу қайта ишлаш билан боғлиқ кўплаб муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Банд бўлишингиз ва иш билан шуғулланишингиз фақат шу тарзда бирор нарсани қоплашга ёки қандайдир қўрқувни бостиришга ҳаракат қилганингиз учун пайдо бўлиши имконияти мавжуд.
Ўзингизга ишонмайсиз ва доимо муваффақиятсизликдан қўрқасиз ёки ишингиз сизга берадиган ижтимоий мавқени йўқотишни хоҳламайсиз.
Ишга бўлган бу носоғлом иштиёқ сизга нима беришини билинг. Агар керак бўлса, психотерапевтга мурожаат қилинг. Агар бу муаммодан халос бўлмасангиз, унда бу кучайиб, ёмон оқибатларга олиб келиши мумкин.