
АҚШнинг Флорида штатида яшовчи Лайл ва Элеонора Гиттенслар дунё рекордини янгилашди — улар инсоният тарихидаги энг кекса турмуш қурган жуфтлик сифатида расман эътироф этилди.
Лайл ва Элеоноранинг танишув ҳикояси 1941 йилга бориб тақалади. Улар Кларк университетида ўқиётган пайтда бир-бирини учратишган ва бир йил ўтиб никоҳ қуришган. Бироқ тўйдан кўп ўтмай Лайлни Иккинчи жаҳон урушига чақиришган.
Шунда ҳомиладор Элеонора ҳар куни Лайлга фронтдан соғ-саломат қайтишига умид билан хат ёзган. Унинг ишончи бекор кетмаган — Лайл урушдан омон қайтиб, оила яна бирлашган.
Бугун Лайл 108, Элеонора эса 107 ёшда. Улар нафақат юз ёшдан ошган нуронийлар, балки 83 йилдан бери бирга ҳаёт кечираётган дунёдаги энг узоқ никоҳга эга жуфтликдир.
Узоқ умр ва муҳаббат сирини сўраганларга улар шундай жавоб беришади:
— «Ҳаммаси жуда оддий, шунчаки муҳаббат билан яшанг!»
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!