Фото: Freepik
D витаминининг етишмаслиги гипертония ва иккинчи турдаги қандли диабетнинг келиб чиқиш хавфини 2,5 фоизга кўпайтириш билан бирга, яна бир қанча салбий оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин. Организмдаги айрим симптомлар ушбу муҳим витаминнинг етишмаслигидан дарак беради. Уларга вақтида эътибор бериш ва шифокорга учраш орқали эса саломатлик билан боғлиқ жиддий ўзгаришларнинг олдини олишга муваффақ бўлиш мумкин.
Одатдагидан кўпроқ терлаш
Тер ажралишининг кўпайиши яққол симптомлардан бири ҳисобланади. Агар ортиқча жисмоний ҳаракат қилмаганингизда, одатий ҳолда ҳам терлайверадиган бўлсангиз, зудлик билан шифокорга мурожаат қилинг.
Ҳолсизлик ва бўшашиш
Етарли даражада тиниқиб ухлаган тақдирда ҳам чарчаш ва лоҳасликнинг мунтазам равишда кузатилиши, D витамини етишмаётганидан дарак беради. Кучсизланиш ҳам ушбу муаммо билан боғлиқ аломатлардан. Мазкур витамин етишмаганда мушаклар бўшаши ва кучсизланиши кузатилади.
Депрессия
Айниқса, мавсумий депрессия витамин етишмаслиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Олимлар D витаминининг етишмаслиги серотонин ва дофамин гормонларининг ажралишига таъсир қилади деб ҳисоблайди.
Оёқда оғриқ
Оёқларда тўсатдан оғриқ пайдо бўлиши ҳам организмда D витамин етишмаётганидан дарак беради. Агар оғриқ сабабсиз бир неча ҳафта давом этадиган бўлса, мутахассисга мурожаат қилинг.
D витаминини қандай қабул қилиш керак?
Юқоридаги симптомларнинг ўзи билан чекланмасдан, витамин етишиши ёки етишмаслигини аниқ билиш учун қон таҳлили топшириб кўриш керак. Кейин қуёшдан ҳимояловчи кремдан фойдаланишни канда қилмаслик, рационга балиқ, тухум, пишлоқ, қўзиқорин, шунингдек, сут, бўтқа ҳамда йогуртни киритиш лозим. Қолаверса, D витамини танқислигини қоплаш учун поливитаминлар қабул қилишни ҳам унутманг. Қуёшда сайр қилиш ҳам бу борада яхши самара беради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
БААда исроиллик раввин ўлдириб кетилди
Украина Курск областида эгаллаб олган ҳудудларининг 40 фоиздан ортиғини йўқотди
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Абдусалом Азизов Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашига ўтказилди
Европа Чемпионлар Лигасининг 5-турида қандай натижадар қайд этилди?
Филиппинда амалдор президент ва рафиқасини ўлдириш учун қотил ёллади
Максим Шацких "Истиқлол"га қарши ўйин олдидан нималар деди?
Хонанда Муниса Ризаева илк марта она бўлди