Фото: ЎзА
Ўзбекистонда Беларус тракторларини йиғиш йўлга қўйилади. Бу ҳақда «Белта» ахборот агентлигига таяниб ЎзА хабар бермоқда.
Унга кўра, «Минский моторный завод» ОАЖ ҳамда «Planeta Servis» МЧЖ Ўзбекистонда дизел-генераторлари ва компрессор станцияларини йиғишни ташкил этишга қаратилган янги лойиҳа бўйича келишувга эришган. Бу борада Беларус русумли қишлоқ хўжалиги техникасини йиғишни йўлга қўйиш бўйича лицензия шартномалари имзоланган.
Қайд этилишича, келгусида компаниялар Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги тракторларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни режалаштирмоқда. 2023 йилда Минск мотор заводи Ўзбекистонга трактор экспортини 2022 йилга нисбатан 1,6 баробарга оширган. Ўзбекистонда қуриладиган йиғиш цехи нафақат янги иш ўринлари яратади, балки мамлакатга технологиялар импорт қилинишига ҳам ҳисса қўшади.
Олдинроқ Александр Лукашенконинг Ўзбекистонга расмий ташрифи давомида Ўзбекистон ва Беларус ўртасида 10 дан ортиқ ҳужжатлар имзоланганди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”