Ўзбекистон импортда энг кўп маблағни машина ва транспорт ускуналарига сарфлади

Ўзбекистон импортда энг кўп маблағни машина ва транспорт ускуналарига сарфлади

Ўзбекистон 2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида 16,4 млрд долларлик товар ва хизмат импорт қилди. Миллий статистика қўмитаси ҳисоботига кўра, харажатларнинг энг катта қисми машина ва транспорт ускуналарига тўғри келган.

Мазкур йўналишда импорт ҳажми 5,5 млрд долларни ташкил этди. Бу ўтган йилнинг январь–апрель ойларига нисбатан 29,1 фоизлик ўсиш демакдир.

Саноат товарлари учун 2,5 млрд доллар сарфланган. Кимёвий маҳсулотлар импорти 2 млрд доллар, озиқ-овқат ва тирик ҳайвонлар импорти эса 1,9 млрд доллар бўлган. Энг юқори ўсиш озиқ-овқат йўналишида қайд этилди, кўрсаткич 47,2 фоизга кўпайган.

Хизматлар импорти 1,6 млрд доллар, минерал ёқилғи ва мойлаш материаллари 1,4 млрд долларга етган. Тайёр буюмлар импорти 585,7 млн доллар, ноозиқ-овқат хомашёси эса 464,8 млн долларни ташкил қилган.

Шунингдек, ҳайвон ва ўсимлик мойлари, ёғлар ҳамда мумлар учун 217,7 млн доллар, ичимликлар ва тамаки маҳсулотлари учун 100,5 млн доллар сарфланган.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар