Мубинлоло уни ўлдиришга даъват қилган блогер ҳақида ўзининг фикрини очиқчасига айтди (видео)

Мубинлоло уни ўлдиришга даъват қилган блогер ҳақида ўзининг фикрини очиқчасига айтди (видео)

Ижтимоий тармоқларда 600 мингдан ортиқ кузатувчига эга бўлган ва Умр.Шам тахаллуси билан танилган блогер бошқа шахсларга нисбатан ўлдириш билан таҳдид қилгани ҳамда очиқ чақириқлар эълон қилгани ортидан ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан қўлга олинган эди. Ушбу ҳолат интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди. Аввалроқ Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳам юзага келган вазият юзасидан расмий муносабат билдирган.

Айни пайтда ижтимоий тармоқларда Мубинлоло номи билан танилган блогер Мубина Аббосхонованинг янги «Red Flag» номли қўшиғи ҳамда эркаклар ҳақидаги фикрлари акс этган видеоси кенг тарқалди. Мазкур лавҳалар фойдаланувчилар ўртасида турли баҳс ва мунозараларни келтириб чиқарди.

Мубина Аббосхонова видеога билдирилаётган муносабатлар фонида Умр.Шамга нисбатан ҳеч қандай адовати йўқлигини таъкидлади. У блогернинг қўлга олиниши ёки қамалишини истамаслигини билдириб, изоҳида қуйидагиларни ёзди:

«Бу болага нисбатан ҳеч қандай адоватим йўқ ва қамалиб кетишини хоҳламайман. Одамиз-ку, ҳамма ҳам хато қилади».

Шунингдек, Мубинлоло ўз фикрини изоҳлаб, қонунларни яхши тушунмаслигини, бироқ Умр.Шамнинг ҳам ота-онаси борлигини айтди. Унинг таъкидлашича, блогерга нисбатан шахсий адовати йўқ ва унинг қамалишини истамайди.

Ушбу фикрлар ҳам ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар