Қашқадарёлик энг кекса фахрий ҳаётдан кўз юмди

21 июн куни Ўзбекистондаги энг кекса Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, Қамашилик 116 ёшли Рўзибой Сатторов вафот этди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот котиби маълум қилди.
У Қашқадарёдан урушга жалб этилган 47 мингдан ортиқ юртдошлар орасида бўлиб, фронтдан соғ-омон қайтган фахрийлар сирасига киради. Рўзибой ота бутун мамлакатдаги энг узоқ умр кўрган уруш қатнашчиси сифатида танилган.
Ўтган йили 9 май арафасида вилоят раҳбарияти унинг хонадонига бориб, давлат раҳбари табригини етказган ва мукофот топширган эди. Ўшанда фахрий ўзининг умр бўйи орзуси — самолётда учишни амалга оширган.

Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг






























Изоҳлар 0
…