13:41 / 12.09.2018
3 809

Канат Бозумбаев: «Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим»

Канат Бозумбаев: «Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим»
Қозоғистон бозорда маҳсулот керагидан ортиқ даражада тўпланиб қолмаслиги учун октябрь-ноябрь ойларида бензин экспортини бошлаши жуда муҳим, деди республика энергетика вазири Канат Бозумбаев. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига асосланиб, Kun.uz хабар бермоқда.

Аввалроқ “КазМунайГаз” миллий компанияси бошқарув раисининг жўнатиш, қайта ишлаш ва маркетинг бўйича ўринбосари Данияр Тиесов Қозоғистон куздан Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга бензин етказиб беришни бошлашни кўзлаганини, йил якунлари бўйича 400 минг тоннагача етказиб бериш режалаштирилган бўлиб, 2019 йилдан бензин экспорти ҳажми 1-1,2 млн тоннага етказилиши мумкинлигини маълум қилганди.

Бозумбаев Қозоғистон илгари Россиядан бензинни божхона тўловисиз келтирганини эслатиб ўтди.

“Бунинг эвазига реэкспорт билан шуғулланмаслик учун Россия олдида бензинни экспорт қилмаслик мажбуриятини олганмиз”, - деди вазир.

Энергетика вазирининг билдиришича, бугунги кунда республикада бензин профицити вужудга келган бўлиб, бу унинг нархи тушишига олиб келган.

“Заводларни модернизация қилиш амалда деярли якунига етди, Чимкент нефтни қайта ишлаш шу кунларда заводида каталитик крекинг ишга тушади.

Бизда нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ошади. Шунга мувофиқ, бензин кўпаяди. Шунинг учун октябрь-ноябрь ойларида бензин экспортини ошириш жуда муҳим саналади ёки бу қурилмани яна тўхтатишимизга тўғри келади”, - деди Бозумбаев.

Аввалроқ у Қозоғистон Россия билан бензин экспортини бошлаш учун икки томонлама келишувга ўзгартиришлар киритиш устида иш олиб борилаётганини билдирганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Канат Бозумбаев: «Қозоғистон Ўзбекистонга бензин экспортини бошлаши жуда муҳим»