Даҳшатли жиноят: хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига зўравонлик қилган ота умрбод қамалди

Даҳшатли жиноят: хотинини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига зўравонлик қилган ота умрбод қамалди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўз турмуш ўртоғини ўлдириб, 2,5 ёшли қизига нисбатан жинсий зўравонлик қилган ва уни ҳам қасддан ўлдирган 28 ёшли эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди.
  • Жорий йилнинг 7 июн куни содир бўлган ушбу мудҳиш жиноятда судланувчи маст ҳолатда рашк сабабли хотинини бўғиб ўлдирган, сўнгра 2023 йилда туғилган қизалоқ С.га нисбатан зўравонлик қилиб, унинг жасадини яширишга уринган.

Тошкент вилоятининг Янгийўл шаҳрида ўз турмуш ўртоғини ўлдириб, икки ярим ёш қизига нисбатан жинсий зўравонлик содир этган ва кейин унинг ҳам ҳаётига зомин бўлган эркак умрбод озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Замон» дастурида хабар берилди.

Қайд этилишича, мудҳиш воқеа жорий йилнинг 7 июнь куни содир бўлган. Эркак эрталаб соат 6:00 атрофида спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолатда турмуш ўртоғи яшаб келган хонадонга келган ва эшикни ўзида бўлган калит ёрдамида очиб, ичкарига кирган.

У рашк сабабли хотини Э.ни қасддан ўлдиришни мақсад қилган. Шу куни соат 7:30 ларда хонадон меҳмонхонасида ожиз аҳволда бўлган турмуш ўртоғининг бош қисмига қўли билан бир марта зарба берган, кейин эса бўйин қисмидан бўғган. Оқибатда аёлга ҳаёти учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари етказилиб, у қасддан ўлдирилган.

Онаси вафот этганидан кўп ўтмай, уйдаги жанжал овозидан уйғонган, ҳали икки ярим ёшга ҳам тўлмаган қизалоқ ҳам отасининг зўравонлигига дуч келган. Эркак 2023 йилда туғилган фарзанди С.ни кўриб, унинг ожиз аҳволидан фойдаланган ва ётоқхонага олиб кириб, жинсий зўравонлик содир этган.

Шундан сўнг у содир этган жиноятини ва жасадни яшириш мақсадида қизалоқнинг жасадини хонадондаги қора рангли спорт сумкасига жойлаган. Кейин уни отаси яшаб келган уйга олиб бориб, ҳовлидаги эски услубда қурилган ҳожатхонага ташлаб юборган.

Маълум қилинишича, 28 ёшли судланувчи суд жараёни охирига қадар ўзига қўйилган айбловларни тан олмаган. Бироқ суд иш бўйича тўпланган далилларни ҳар томонлама баҳолаб, уни турмуш ўртоғи ва қизининг ўлимида айбдор деб топган.

Суд ҳукмига кўра, эркакка содир этган жиноятлари мажмуи бўйича узил-кесил умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Ушбу жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар