19:45 / 29.03.2022
3 327

Ўзбекистонга келган россияликлар таассуроти: «Яхши одамлар ва ёмон бюрократия»

Ўзбекистонга келган россияликлар таассуроти: «Яхши одамлар ва ёмон бюрократия»
Фото: Анатолий Жданов / Коммерсант
Февраль ойи охиридан бери Украина билан уруш бошлаган Россиядан аҳолининг оммавий равишда чиқиб кетиши ҳолатлари кузатилди — Кремль сиёсатига қарши ва репрессия кучайишидан чўчиган юз минглаб одамлар мамлакатни тарк этди, деб ёзади «Медиазона».

Россияликларнинг кўпчилиги Марказий Осиё давлатларини танлади. Норасмий маълумотларга кўра, Тошкентга беш минг нафар одам кириб келган — асосан ижодкор шахслар ва IТ саноати вакиллари.

Тошкентга янги кўчиб келганларнинг баъзилари, айнан нима учун пойтахтни танлагани ҳақида айтиб берди.

«Кўпчилик бизни тушунади»
Новосибирсклик замонавий санъат лойиҳалари кураторлари 28 ёшли Элина ва 33 ёшли Павел Россиядан кетиш ҳақида уруш бошланмасдан олдин ўйлаганини айтади.

Урушга қарши митинглар тарқатиб юборилгач, улар учун ҳатто шахсий ҳаёт ҳам таҳдид остида қолганлиги аён бўлди. Шу сабабли 3 март куни Павел ва Элина чипта сотиб олиб, эртаси куни таътилга ариза ёзишди ва 6 март куни тунда мамлакатни тарк этишди.

Павелнинг айнан Тошкентни танлашига замонавий маҳаллий санъат фестивали элчиси сифатида ташриф буюргани сабаб бўлган. Ўша вақтнинг ўзидаёқ эр-хотинда «маданий алоқалар» пайдо бўлди, улар бу ерга бежизга келмас эдилар. Элинанинг эътироф этишича, Новосибирскдан тўғридан-тўғри рейснинг мавжудлиги қайта оворагарчиликни ва Москвадаги қайта текширувлардан озод қилади.

Эмигрантларнинг айтишича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда кўплаб эркинликлар пайдо бўлган: мамлакатда кўп давлатлар билан визасиз режим жорий қилинган, ҳукумат вакиллари IТ мутахассисларни фаол таклиф қилишмоқда, валюта операциялари ҳам легаллаштирилган.

Элинанинг сўзларига кўра, маҳаллий меҳмондўстлик ҳақида унинг тасаввурлари ўзини тўлиқ оқлаган.

- Одамларнинг самимийлиги бизда катта таассурот қолдирди. Биз бундай очиқлик, меҳрибонлик, бағрикенгликни кутмаган эдик, мулоқот қилишда ҳам ҳеч қандай муаммолар учрамади. Кўпчилик бизни тушунган ҳолда муносабат билдиришяпти. У ҳам бўлса ўз ҳамкасбларимиз эмас, балки бозордаги сотувчилар, ижарачилар, таксичилар ва оддий ўткинчи одамлар, — деб таъкидлайди россиялик эр-хотин.

Новосибирскликлар Тошкент ҳаётида баъзи салбий жиҳатларга ҳам гувоҳ бўлишди, масалан, улар ҳаттоки Россия бюрократиясидан ҳам баттарроғига учрашганини айтиб ўтишди.

- Вақтинча рўйхатдан ўтиш, ЖШШИР олиш, телефон ва SIM карталарни рўйхатдан ўтказиш, карта ва валюта айирбошлаш ишлари кўп вақт ва сабрни талаб этади. Айниқса, бу давлат хизматларига тегишли. Провайдерлар билан баъзида муаммолар чиқиб туради. Кўп ҳолларда уй интернетидаги узилишлар ва жамоат жойларида интернатга уланиб бўлмасликка гувоҳ бўламиз. Бошқа томондан олиб қараганда, Германиядагидан кўра бу ердаги интернет яхшироқ ишлайди, — дейди Элина.

Гарчи ўз маданий муҳитидан узоқда яшаш осон бўлмаса-да, новосибирскликлар уйга қайтиш ҳақида ҳали ўйлаб кўришмаган.

«Ўзбекистонга ҳатто бирор марта ҳам келмаганлар учун ҳам яшаш учун ҳамма нарса тайёр»
Бармен сифатида ишлаб келган, петербурглик 18 ёшли Кирилл ўз акаси Артемий билан Россиядан чиқиб кетди.

Ака-укалар Ўзбекистонга келиш нархлари бошқа мамлакатларга қараганда арзон эканлиги ва уларнинг онаси асли навоийлик бўлгани учун бу ерни танлашди. Аввалига улар Ереванга кетишни ўйлашди, аммо Москва—Ереван чиптаси 200 минг рубль (22-23 млн сўм), Тошкентга эса Екатеринбург орқали училса ҳам 50 минг рубль (6 млн сўм) кетишини билишди.

Улар Ўзбекистонга биринчи марта келишди, аммо мамлакат ҳақида кўп бора онасидан эшитишган эди. Тошкент уларни илиқ кутиб олди.

- Бу ерда ҳамма яхши муносабатда бўлишяпти, одамлар самимий ва хушчақчақ, Россиянинг катта шаҳарларидан деярли фарқ қилмайди. Ўзбекистонга ҳатто бирор марта ҳам келмаганлар учун ҳам яшаш учун ҳамма нарса тайёр, — дейди Кирилл.

Кириллнинг айтишича, Россияда яқинлари ва қариндошлари қолган бўлса ҳам у ерга қайтиб кетиши ҳали номаълум.

«Бу ерда ҳамма ёрдам қўлини чўзишга тайёр»
27 ёшли мусиқачи ва фотосуратчи Иван Россиядан 5 март куни кўчиб кетди. У Шереметьеводан Самарқандга, сўнг Тошкентга келди.

Иваннинг айтишича, бу ерда ҳамма ёрдам қўлини чўзишга тайёр. Шаҳарда махсус тадбирлар тез-тез ўтказиб турилади, келганлар ўзаро танишишади, пойтахт ҳаётига кўникиш ҳақидаги ўз таассуротлари билан ўртоқлашишади.

Мусиқачи яқин кунларда Россияга қайтиб кетишни режалаштирмаяпти ва бунинг қачонлигини ҳам олдиндан айта олмайди.

«Тошкент — нон шаҳри 2.0»
«Медиазона»нинг эслатишича, Ўзбекистон Россиядан миграция марказига биринчи марта айланаётгани йўқ. Ўтган асрнинг 20 йилларида ва Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистон бир миллионга яқин одамларни, жумладан, 200 минг нафар болани қабул қилган. Ўша йилларда «Тошкент — ​​нон шаҳри» ибораси пайдо бўлган. «Медиазона» россияликларнинг ҳозирги оқимини «Тошкент — ​​нон шаҳри 2.0» деб атаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистонга келган россияликлар таассуроти: «Яхши одамлар ва ёмон бюрократия»