Қарши шаҳрида цех ҳудудидаги кафе ёниб кетди

Қарши шаҳрида цех ҳудудидаги кафе ёниб кетди

Бугун, 9 ноябрь куни эрталаб Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида жойлашган текстил ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудидаги кафеда ёнғин юз берди.

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса ҳақидаги хабар соат 08:02 да келиб тушган. Кафе Қарши шаҳрининг “Чўлқувар” маҳалласи, Ислом Каримов кўчасида жойлашган.

Ёнғин ҳақида хабар келиб тушиши биланоқ, соат 08:06 да 5 та ёнғин-қутқарув гуруҳи ва 2 та махсус техника тезкор равишда воқеа жойига етиб борган.

ФВБнинг расмий баёнотида таъкидланишича, ҳозирча ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ҳақида маълумот йўқ.

Тегишли хизматлар ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича текширувни бошлаган.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар