
Тошкент вилоятида интернет орқали фуқароларнинг ишончини суиистеъмол қилиб, қарийб 1 миллиард 32 миллион сўм миқдоридаги маблағни ўзлаштирган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИББ Киберхавфсизлик хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, гумон қилинувчилар Телеграм ва Instagram ижтимоий тармоқларида “лимитлаш хизмати” номи билан саҳифа очиб, фуқароларга турли микромолия ташкилотларидан ажратилган кредит лимитларини нақдлаштириб беришни ваъда қилишган.
Аммо бу ваъдалар ортида пухта ўйланган фирибгарлик схемаси яширинган. Терговда аниқланишича, Оҳангарон туманида яшовчи 2005 йилда туғилган Б.Н. ва унинг уч нафар шериги ўзлари рўйхатдан ўтказган тадбиркорлик субъекти орқали онлайн савдо платформаларида фаолият юритиб, фуқаролардан олинган пулларни алдов йўли билан ўзлаштиришган.
Натижада 600 нафар фуқаро зарар кўрган, умумий зарар миқдори эса миллиард сўмдан ошган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Суд қарорига биноан, гумон қилинувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.
Тошкент вилоятида онлайн фирибгарлик билан шуғулланган гуруҳ фош этилди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар