date

"Сельта" – "Барселона": Кутилаётган таркиблар

"Сельта" – "Барселона": Кутилаётган таркиблар
Испания чемпионатининг 12-турида иккинчи ўринда бораётган “Барселона” сафарда “Сельта” Виго жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу ўйин учун тахмин қилинаётган асосий таркиблар қуйидагича:

"Сельта": Виллар (дарвозабон), Каррейра, Маркос Алонсо, Старфельт, Ману Фернандес, Мингеса, Мориба, Сотело, Сарагоса, Иглесиас, Жутгла.

"Сельта" сафида Хави Руэда, Уго Альварес ва Виллиотт Сведберг жароҳат туфайли майдонга туша олмайди. Ионутс Раду иштирок этиши савол остида.

"Барселона": Щесни (дарвозабон), Бальде, Кубарси, Араухо, Кунде, де Йонг, Касадо, Решфорд, Фермин Лопес, Ямаль, Ферран Торрес.

"Барселона" эса Жоан Гарсия, Марк-Андре тер Штеген (дарвозабонлар), Андреас Кристенсен, Эрик Гарсия, Педри, Гави ва Рафинья Диас каби футболчиларни сафдан йўқотган.

Примера ўтган турида "Сельта" "Леванте"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, "Барселона" эса "Эльче" устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шундан сўнг, Чемпионлар лигаси доирасида "Барселона" "Брюгге" билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади.

Мазкур учрашув бугун, 9 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 01:00 да "Балаидос" стадионида бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сельта" – "Барселона": Кутилаётган таркиблар