
Аввал хабар берганимиздек, 8 ноябр куни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ирландияга қарши баҳс олиб борди. Учрашув 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи доирасида Қатарда бўлиб ўтди.
Афсуски, ўзбекистонлик футболчилар 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Гарчи мағлубият қайд этилган бўлса-да, кўплаб футболчилар ўз ўйин даражаларини юқори савияда намойиш этишди.
Диққатга сазовор томони, ўйинни стадиондан афсонавий мураббий Арсен Венгер кузатиб борди. Франциялик мутахассис айни пайтда ФИФА тизимида фаолият олиб бормоқда.
Футбол мухлислари уни Лондоннинг "Арсенал" клуби бош мураббийи сифатида яхши билади. У Англия чемпионатида мағлубиятсиз мавсумни якунлаган мураббий сифатида тарихга кирган.
Эслатиб ўтамиз, ўзбекистонлик футболчилар гуруҳ босқичидаги ҳал қилувчи учрашувни Панамага қарши ўтказади. Ғалаба қозонилса, Ўзбекистон жамоаси турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.
Афсонавий мураббий ўзбек футболчиларини кузатди
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар